Йоахим Лёв: "Ғалабага бўлган иштиёқ ва ҳохиш бизни тарк этгани йўқ"

Tolibjon Qosimov
1 июл 2014, 08:20
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ЖЧ-2014 нимчорак финалида Жазоир устидан қўшимча вақтда қўлга киритилган ғалаба (2:1) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ғалабага бўлган иштиёқ ва ҳохиш бизни тарк этгани йўқ. Биз вақти-вақти билан тўпни йўқотдик, лекин уни яна қайтариб олиб, қарши ҳужумларни ташкил этдик. Биз жазоирликларнинг узун тўп оширишларини бартараф этишга уриндик. Яхши-ки, Нойер ҳар сафар дарвозадан олдинга чиққанда омади юришди", - дея Лёвнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Р-Спорт".

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›