Йоахим Лев: "Бундестим футболчилари ўртасида муаммо йўқ"

Tolibjon Qosimov
11 апр 2014, 19:10
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев жамоада ажойиб муҳит ҳукмрон эканлигини айтиб ўтди.
– Клубдаги ўйинлардан термага қайтиб келган футболчилар ўртасида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Термага келганлар бир жамоа бўлиб ғалаба учун курашишади. Албатта, улар "Бавария", "Боруссия" ёки "Шальке" сафида бир-бирларига қарши ўйнашади, аммо Бундестимга келгач барчаси ўзгаради, – дейди Лев sport1.de нашрига.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net