

- Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Ундан кўп нарса кутилганди, аммо уни танқид қилмоқчи эмасман. У қандай ўйинчи эканини биламиз. Ўйлашимча Антуан бизнинг тизимимизга мослаша олмади, у доим майдонда борини берди. Унга ҳаётда ҳам, фаолиятида ҳам омад тилаб хабар йўлладим.
У ишга доим яхши муносабатда бўлган, шунчаки бизга керакли ўйинчи эмаслиги кўринди. Кубокни қўлга киритганимизда голлар урганди, муҳим ўйинчимиз эди. Гризманн бундан ҳам кўпроғини бериши мумкин эди, аммо унинг фаолияти қийин даврга тўғри келиб қолди, — дейди Лапорта Mundo Deportivo нашрига.



