UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

"Жиянов ўзимизда қоладиган бўлди, Ҳамралиевга рухсат бердим" - Тимур Кападзе "Олимпик"даги ўзгаришлар ҳақида нималар деди? Янгиликлар

"Жиянов ўзимизда қоладиган бўлди, Ҳамралиевга рухсат бердим" - Тимур Кападзе "Олимпик"даги ўзгаришлар ҳақида нималар деди?

"Олимпик" жамоаси БААдаги йиғиндан сўнг Тошкентда қисқа йиғин ташкил қилди.

Жамоа аъзолари эртага навбатдаги хориж йиғини учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади. Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда "Олимпик" таркибидаги ўзгаришлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Бу борада бош мураббий Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Тимур ака, дастлаб Тошкентда олиб борилаётган йиғин хусусида фикрларингиз. Шароитлар нисбатан қийинчилик туғдирмаяптими?

- Айни пайтдаги шароитдан келиб чиқиб "Чиғатой" майдонида шуғулланмоқдамиз. Табиий майдонга барибир етмайди. Нафақат биз, балки кўп жамоалар майдон билан боғлиқ муаммоларга учрамоқда. Кўп факторлар рол ўйнамоқда. Бир маҳал шуғулланяпмиз. Эртага Туркия йиғинига кетамиз. Бунгача декабрь ойида Туркияда, яқинда амирликларда йиғин ўтказгандик. У ерда икки маҳалдан машғулот ўтказиш учун ҳамма нарса бор. Турли мамлакат жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Камчиликларни кўриб хулоса чиқарамиз. 

- Таркибдаги ўзгаришлар

- Кетган футболчилар ҳам бор. Кимдадир таклифлар бўлди, яна кимдадир ўйин амалиёти етарли эмаслиги учун қўйиб юбордим. Бизда жараён кетяпти. Уларнинг ўрнига 7 янги бола келган. Имкониятларини кўраман. Кетган футболчилар ўйнаса терма жамоага фойда. "Олимпик" йиғилганда ҳам айтгандим мақсадимиз асосий таркибга туша олмаган футболчиларни яхши даражага чиқариш. Кўп футболчиларга таклифлар бор. Бу катта плюс. Ҳали тайёргарлик кўряпмиз. Руслан Жиянов борасида таклиф билан чиқишди. У ўзимизда қоладиган бўляпти. Назаровга келсак, у ўйин амалиёти яратилади. Бу ерда бошқаларга имкон берамиз. Ҳамралиевга "Пахтакор"дан чорлов олдик. Бошида ўйланиб, кейин розилик бердим. Унинг ўрнида яна бир футболчини ўйнатмоқдаман. Одил Абдумажидовни чақирдим. Футболчиларим яхши жамоада ўйнаса рақобат ошади. Талабларимни билади, терма жамоага келса ҳам тезда қўшилиб кетади. Асосий таркибда жой кафолатланмаган. Рақобатда ютгани ўйнайди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика