UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Марсело учун икки топ-клуб даъвогарлик қилмоқда  4 00:35Маунт: "Мақсадимиз - катта совринларни ютиш"  6 00:15Рамос умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  0 00:07АГМК: Тарихий ва рекордларга бой ўтган ажойиб мавсум  6 23:49Канте "Челси"дан кетмоқчи эмас  0 23:30"Аякс" топ-клублар қизиқаётган футболчиси билан шартномани узайтирди  1 23:13"Юнайтед" Тухелнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда  8 22:51"Спартак"ка "Арсенал" футболчиси керак  3 22:33ЛаЛигада ноябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  3 22:16Расман: "Наполи" стадиони номи ўзгарди  7 21:582020 йилги футбол мавсумида "Насаф"дан ўзгача хет-трик   25 21:53"Турон" футбол клуби ёш футболчилар учун танлов эълон қилади  24 21:47Дунёнинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиси ва вингери аниқланди. Рўйхатда Азар, Окампос ва Грилиш ҳам бор (ESPN)  9 21:28А Серия. Роналду – ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси  7 21:17Месси Парижга кўчади (ESPN)  20

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди Янгиликлар

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди

Қарийб ўн кун давомида “Бунёдкор” футбол академияси майдонлари миллионлар ўйини бўлмиш футбол ихлосмандлари билан гавжум бўлди.

22-30-октябр кунлари бу ерда футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақалари ўтказилди.

Ҳаяжонли лаҳзалар, қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа бугун ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи баҳсда “Халқ банки” ҳамда Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоалари тўқнаш келишди.

Aгар “Халқ банки” жамоаси бу каби мусобақаларда қатнашишнинг яхшигина ҳадисини олган бўлса, Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК ходимлари илк бора мана шундай мусобақаларда иштирок этишаётганди. Шунга қарамай дебютант финалгача бўлган йўлни шараф билан босиб ўтди. Бу йўлда улар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги, “Микрокредит банк” AТБ ва ниҳоят ярим финалда Давлат божхона қўмитасини аяб ўтирмади. Бироқ, финалдаги рақиб ҳар қачонгидан жиддий эди.

Гарчи ўйин деярли тенгкурашлар остида ўтган бўлсада, якунда “Халқ банки” жамоаси йирик – 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бунга сабаб, банкирлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишган бўлса, мусобақа дебютантлари – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси кўплаб қулай вазиятларни кўкка совурди.

Учрашув якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мусобақа ғолибига бош соврин – кўчма кубокни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфиддинович Эрматов тантанали сурʼатда топширди.

Номинациялар бўйича ғолиблар:

“Энг яхши дарвозабон” – Баҳодир Мансуров (Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши ҳимоячи” – Маъмур Султонов (Ўзбекистон футбол ассоциацияси)

“Энг яхши тўпурар” – Суннатилло Тошпўлатов (14та гол, Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши иштирокчи” – Нажмиддин Ҳикматуллаев (“Шарқ” нашриёти ДУК)

“Энг яхши волонтёр” – Юлдуз Носирова

3-ўрин – Давлат божхона қўмитаси

2-ўрин – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК

1-ўрин – “Халқ банки”


Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
31 окт 09:14:02
ФАРРУХ-ШОМА
Biz bechara oddiy halqgayam turnir purnir tashkil qiberilar
   
30 окт 23:53:20
Sardor Mavlanov Sagdiana
Suxrobga gap yuq
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика