UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   11 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  16 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди Янгиликлар

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди

Қарийб ўн кун давомида “Бунёдкор” футбол академияси майдонлари миллионлар ўйини бўлмиш футбол ихлосмандлари билан гавжум бўлди.

22-30-октябр кунлари бу ерда футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақалари ўтказилди.

Ҳаяжонли лаҳзалар, қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа бугун ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи баҳсда “Халқ банки” ҳамда Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоалари тўқнаш келишди.

Aгар “Халқ банки” жамоаси бу каби мусобақаларда қатнашишнинг яхшигина ҳадисини олган бўлса, Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК ходимлари илк бора мана шундай мусобақаларда иштирок этишаётганди. Шунга қарамай дебютант финалгача бўлган йўлни шараф билан босиб ўтди. Бу йўлда улар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги, “Микрокредит банк” AТБ ва ниҳоят ярим финалда Давлат божхона қўмитасини аяб ўтирмади. Бироқ, финалдаги рақиб ҳар қачонгидан жиддий эди.

Гарчи ўйин деярли тенгкурашлар остида ўтган бўлсада, якунда “Халқ банки” жамоаси йирик – 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бунга сабаб, банкирлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишган бўлса, мусобақа дебютантлари – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси кўплаб қулай вазиятларни кўкка совурди.

Учрашув якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мусобақа ғолибига бош соврин – кўчма кубокни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфиддинович Эрматов тантанали сурʼатда топширди.

Номинациялар бўйича ғолиблар:

“Энг яхши дарвозабон” – Баҳодир Мансуров (Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши ҳимоячи” – Маъмур Султонов (Ўзбекистон футбол ассоциацияси)

“Энг яхши тўпурар” – Суннатилло Тошпўлатов (14та гол, Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши иштирокчи” – Нажмиддин Ҳикматуллаев (“Шарқ” нашриёти ДУК)

“Энг яхши волонтёр” – Юлдуз Носирова

3-ўрин – Давлат божхона қўмитаси

2-ўрин – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК

1-ўрин – “Халқ банки”


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика