UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  1 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  2 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  8 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  8 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  2 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0

Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси семинар ташкил қилди + ФОТО Янгиликлар

Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси семинар ташкил қилди + ФОТО

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2017 йилнинг 30 ноябрь - 1 декабрь кунлари Тошкентда “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда спорт таълим муассасаларининг роли” мавзусида услубий-амалий семинар ўтказишди.

Анжуманда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Олий спорт маҳорати мактаблари, Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари ва олимпия захиралари коллежлари директорлари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт ҳудудий бошқарма бошлиқлари, спорт фахрийлари, олимлар ва етакчи мутахассислар иштирок этишди.

Анжуманни кириш сўзи билан очган Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Курбанов муҳтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар ва бажарилиши зарур бўлган ишлар ҳақида сўзлади.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари И.Джураевнинг маърузаси Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда спорт таълим муассасаларининг роли ҳамда селекция ишларига бағишланди.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Турдиев анжуман иштирокчилари эътиборини Республикада спорт соҳасини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг намунавий модели ҳамда уюшмаган ёшларни спортга жалб этиш муаммолари, бу борада бажарилиши кўзда тутилган устувор вазифаларга қаратди.

Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази директори Ш.Султанов “Спорт паспорти”ни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида сўзлади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази бўлим бошлиғи А.Хожиметов нинг маърузаси спортчиларнинг тиббий хулосаларига кўра сурункали касалликларни аниқлаш, унинг олдини олиш ва даволаш йўллари мавзусини очиб берди.

Семинар қатнашчилари Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор спорт мажмуаларига ташриф буюришди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, “Олимпия шон-шуҳрати” музейи, “Бунёдкор” стадиони, Ўзбекистон таэквондо маркази, яқинда фойдаланишга топширилган Енгил атлетика марказида яратилган шарт-шароитлар билан бевосита танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси матбуот хизмати

Суратлар муаллифи: Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика