Жиру Анрининг рекордини такрорлашига оз қолди

Aziz Tukhtamuradov
23 сен 2022, 10:10
Оливье Жиру Франция терма жамоасида гол уриш бўйича Тьерри Анрига етиб олмоқда.

Миллатлар лигаси доирасида Австрияга қарши кечган учрашувда 35 ёшли ҳужумчи Франция терма жамоаси сафидаги 49-голини урди. 

51 та гол уриб Франция терма жамоаси рекордчиси ҳисобланадиган Анрига етиб олишга иккита гол қолди. 

Анри Франция терма жамоаси сафида 123 та ўйин ўтказган. Жиру эса 113-учрашувда майдонга тушди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta