UZ

"Жирона" "Краснодар" футболчисига кўз тиккан Янгиликлар

"Жирона" "Краснодар" футболчисига кўз тиккан

Эдуард Сперцян фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

РБ Спорт"нинг хабарига кўра, "Краснодар" ярим ҳимоячиси "Жирона" эътиборини ўзига қаратган. Маълум бўлишича, клуб Сперцянни маълум вақтдан буён кузатиб келмоқда ва январь ойида унинг вакиллари билан алоқага чиқишга ҳам улгурган.

Эътиборли жиҳати, футболчи ҳамкорлик қиладиган RP агентлиги Эдуард фаолиятини Италияда давом эттиришини кўпроқ истамоқда. Эслатиб ўтамиз, қишда "Ювентус" Сперцянга қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

Россия чемпионати жорий мавсум 19 учрашувида Сперцян ҳисобида 8 та гол ва 2 ассист мавжуд. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
19 мар 17:30:13
Оддий Мухлис.
Javlon Samarqand фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Армиянми дейман бу бола
Ха армянин
   
19 мар 15:11:33
Javlon Samarqand
Армиянми дейман бу бола
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика