Йирик мусобақа ўтказиш учун нималар қилиш лозим?
31 окт 2014 11:00
Янгиликлар
Йирик мусобақа ўтказиш учун нималар қилиш лозим?
Мухлислар Осиё Кубоги, ўсмирлар ёки ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юртимизда ўтказиш борасида анчадан буён истакларини таъкидлаб келишади.
Бироқ бундай йирик турнирларни ташкил этиш учун хоҳишнинг ўзи етарли эмас. Бунга катта тайёргарлик жараёнини босиб ўтиш лозим бўлади.
Бирор-бир йирик турнирни ўтказиш деганда барча мухлисларнинг кўз олдига биринчи бўлиб, учрашувлар ўтказиладиган стадионлар келади. Чунки футбол ўйинининг чиройини янада ошириб кўзга ташлантирувчи нарса бу стадион ҳисобланади. Майдонлар сифати, журналистлар ва ишқибозларга хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа жиҳатлар борасида энг камида барчаси яхши савияда ташкил этилиши керак. Баъзида ФИФА мусобақаларида ҳам баъзи камчиликларни кўриш мумкин. Айтайлик, Туркияда шундай бўлганди. Лекин барчада илиқ таассурот қолдириш учун имкон қадар энг қулай шароитларни яратишга ҳаракат қилган маъқул.
Майдон сифатидан ташқари ёритиш тизимининг кундуздагидек ишлаши йўлга қўйилгани (2000-2500 люкс), стадионлар атрофида машиналар паркинги учун жуда катта ҳудудлар ажратилиши зарур. Таққослаш учун бизда энг яхши стадионларнинг ёритиш даражаси 1000-1200 люкс эканлигини эслатиб ўтаман. Паркинг эса бир неча минг автомашиналарни ўзига сиғдиради. Стадионга яқин ҳудудда хотиржам ҳолда уловингизни қолдириб кетасиз. Айнан шу жиҳатни биз кўпроқ ўзлаштиришимиз керак. Чунки футбол биринчи навбатда мухлислар учун ўйналади ва энг аввало ишқибозларга қулайлик яратиб бериш вазифамиз бўлмоғи даркор.
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун камида бешта, Осиё Кубоги учун 4та халқаро даражадаги стадионга эга бўлишимиз шарт. Бу энг минимал миқдорда. Стадионлар сони саккизтагача бўлса яна яхши.
Стадионлар ўз йўлига, машғулот майдонлари масаласи энг катта муаммога айланиши мумкин. Ҳукуматимиз томонидан эътибор натижасида янги стадионлар барпо этилди. Демак, энди масаланинг навбатдаги босқичига - машғулот майдонлари масаласига эътибор қаратишимиз лозим бўлади. ФИФАнинг тавсиясига кўра, имкон қадар ҳар бир жамоага биттадан майдон ажратиш керак (иккитадан бўлса нур устига аъло нур). Баъзан истисно тариқасида иккита терма жамоага бир майдон ажратилади. Шундай ҳолатга 2009 йил Мисрда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гувоҳ бўлгандим. Ўшанда Англия ва Ўзбекистон терма жамоалари мусобақа мобайнида Исмоилия шаҳридаги бир майдонда машғулот ўтказишганди.
Шундай тақдирда ҳам ёшлар мундиалида 24 терма жамоа иштирок этишини ҳисобга олсак, бизга энг камида 12та аъло сифатли машғулот майдонлари зарурдир. Айни пайтда олий лига клубларининг уй учрашувларини ўтказадиган стадионларида майдоннинг ҳолати жиллақурса ўртача савияга жавоб бермайди. Бизда ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатларида (2008 ва 2010 йил) асосий муаммо айнан машғулот майдонларининг сифати билан боғлиқ бўлганди. Баъзи терма жамоалар майдонлар нотекис ва талабга жавоб бермагани учун ҳам ЎФФ олдидаги сунъий қопламали майдонда машғулот ўтказишни маъқул кўришганди. Бу муаммони ҳал этишда асосий ёрдамчилар клубларнинг ўзлари саналади. Агар олий лигадаги ҳар бир жамоа ҳеч бўлмаганда биттадан юқори сифатли машғулот майдонини қуриб битирса, камчилик ўз-ўзидан ҳал этилади.
Бироқ масаланинг энг ажабтовур жойи шундаки, бир йилда катта бюджетга эга саналган клубларимиз майдонлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга шошилишмаяпти. Чет эллик легионерлар билан "ош-қатиқ" бўлиб, ишлаб олинадиган маълум суммадан жамоа раҳбарлари ҳамда мураббийлари озгина тийилишса, ўз майдонларини анча эпақага келтириб қўйишарди. Афсуски, бундай "мард" ҳозирча топилмаяпти. "Пахтакор", “Локомотив”, "Бунёдкор" ва "Насаф"нинг сифатли майдонлари камлик қилмасмикан? Маълумки, асосий ўйин ўтадиган стадионда учрашувдан бир кун аввал терма жамоалар машқ қилишади. Бизда бу ҳолат кенг тарқалмаган. Чунки майдон сифатли бўлмагандан кейин унга кўникишнинг иложи йўқ. Олий лигада камдан-кам вазиятда жамоалар бунда имкониятдан фойдаланади.
Яна бир муҳим жиҳат - меҳмонхоналар борасидаги муаммо Тошкентда камроқ учрайди. Чунки пойтахтимизда бу тизим анча яхши ривожланган. Шунга қарамай, ўта йирик йиғилишлар, айтайлик, ФИФА конгресси Тошкентда ўтказилса, жойлар танқислиги юзага келиши мумкин. Чунки бундай ҳолатда бир пайтнинг ўзида 4-5 минг атрофидаги меҳмонлар бирданига пойтахтга ташриф буюриши мумкин.
Шу сабабли Осиё Кубоги ёки ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилган тақдирда ҳам бу муаммони ҳал этиш керак бўлади. Чунки унда иштирокчи мамлакатлардан кўп сонли ишқибозлар юртимизга ташриф буюришади. Клублар вакиллари ва скаутлар билан меҳмонлар сони янада ортади. Шунингдек, имконияти даражасига қараб, барча турдаги мухлисларга етарли шароитларни яратиб бериш зарур.
Тошкентда меҳмонхоналар билан боғлиқ камчиликни ҳал қилиш мумкин, лекин вилоятларда бу анча аҳамиятлироқ муаммога айланади. Чунки ОФКнинг биргина учрашувидан иборат ОЧЛ ёки ОФК Кубоги беллашувларида ҳам бу камчилик учраб туради. Бутун бошли йирик мусобақа учун эса ўйинлар ўтказиладиган вилоятларда камида 5-6тадан яхши ва ўрта даражадаги отелларни ишга тушириш зарур бўлади. Ҳа, бежизга йирик спорт форумлари ўтказилганда нафақат ўша мусобақа ташкил этилади, балки ўша давлат инфратузилмасида олдинга катта қадам ташлаш кузатилади деб айтишмайди.
Аэропорт масаласида эса ҳарқалай тинчлансак арзийди. Чунки Тошкентга келиш ва вилоятларга учиш борасида қийинчилик йўқ. Ҳар йили авиакомпаниямизда янги йўналишлар бўйича рейслар очилмоқда ва аэропорт замонавийлаштириляпти. Агар терминаллар сони кўпайтирилса, мундиалда чет эллик меҳмонларни қабул қилишда қийинчиликка дуч келинмайди. Тошкент халқаро аэропорти бир кунда ўнлаб халқаро рейсларни қабул қилиб келмоқда. Вилоятлардан ҳам МДҲнинг турли шаҳарларига тўғридан-тўғри рейслар борлигини инобатга олсак, уларда бу борада кичик тажриба мавжуд.
Иштирокчилар ва мухлислар босиб ўтадиган йўллар инфратузилмаси борасида Йўл инфратузилмаси деганда нафақат унинг текислиги, балки ундаги хавфсизлик, халқаро талабларга жавоб бериши, йўл белгиларининг ва хариталарнинг жойлашиши ҳамда шу каби факторлар тушунилади. Бизнинг эса бу борада тегишли йўналишдаги ишларни олиб боришимиз зарур бўлади.
Жамоат транспортлари масаласи ҳам жуда муҳим. Жамоат транспортлари масаласида ЖАР ва Бразилияда катта муаммолар кўзга ташланган. Самолётлардаги жойлар банд қилиб қўйилгани сабабли автобуслар хизматидан фойдаланган йўловчилар бошқа шаҳарларга етиб бориш учун 10-15 соатлаб вақт сарфлашганди. Агар меҳмонхоналар ва турар-жой бўйича муаммолар юзага чиқмаса, жамоат транспортлари билан боғлиқ камчилик ҳам камаяди. Чунки ишқибозлар аввалдан ўзлари истаган манзилга етиб боришади.
Қандайдир йирик мусобақа ўтказилаётганда шаҳарлар тузилиши ҳам катта аҳамиятга эга. Имкон қадар сайёҳлар ташриф буюрганда зерикиб қолмайдиган ва ўта кичик бўлмаган шаҳарлар учрашувларга мезбон қилиб танланиши лозим. Ёшлар ўртасидаги мундиал ёки Осё Кубогига мезбонлик қилишни истасак, волонтёрлар хизматини юқори савияда йўлга қўйишимиз зарур бўлади. Бундай масалаларни ташкилий қўмита ҳал этишга уринишига шубҳа йўқ. Биринчи навбатда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини қабул қилиш орқали йирикроқ мақомдаги турнирга муносиб тайёргарлик кўриб олиш имконияти мавжуд. Шундай экан, яқин орада ёшлар Осиё чемпионатини ўтказиш танловида ғолиб чиқишга интилишимиз лозим.
Беҳзод НАЗАРОВ.

Фикрлар