Жейк Ливермор "Халл"дан "Вест Бромвич"га ўтди

Aslanov Jasurbek
20 янв 2017
"Халл Сити" ярим ҳимоячиси Жейк Ливермор "Вест Бромвич" футболчисига айланди.

27 ёшли футболчи "Вест Бромвич" билан 4,5 йиллик битим тузди. Ҳозирча трансфер нархи эълон қилинмаяпти.

Ливермор ҳозирча "Вест Бромвич"нинг ушбу трансфер ойнасидаги илк хариди ҳисобланади. Жейк жорий мавсумда АПЛнинг 20 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia