UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  0 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  48 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0

Жейдон Санчонинг "Боруссия"га хайрлашув мактуби Янгиликлар

Жейдон Санчонинг "Боруссия"га хайрлашув мактуби

Англиялик футболчи "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади.

Бу хабарни ёзиш мен учун жуда оғир. Аввало Дортмунднинг "Боруссия"сига менга қилган барча яхшиликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар катталар сингари тажрибаси бўлмаган 17 ёшли йигитчага ишонч билдира олишди. Ушбу афсонавий клубга бўлган муҳаббатимни ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Стадионга илк бора кирганимда, ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим. Кейинчалик "Боруссия"га ўтиш учун тўғри қарор қабул қилганимни англадим. Клуб билан алоқадор бўлганларнинг барчаси мени бағрини очиб кутиб олишди. Германияга кўчиб ўтиш нафақат футболга, балки янги турмуш тарзи ва янги маданиятга мослашишни тақозо этарди.


Баъзилар Буюк Британияни 17 ёшда тарк этиш катта таваккал деб ўйлашди, чунки мен нафақат чет элда ўйнашим, балки ўз уйим ва оиламни тарк этишим керак эди. Мен ҳар доим ўз истеъдодимни дунё миқёсида намойиш этишни хоҳлар эдим ва "Боруссия" менга бундай имкониятни яратди, бунинг учун мен улардан доимо миннатдорман. Барча ходимларга, мураббийларга, умуман клубда ишлайдиган барчага клубда менга ғамхўрлик қилганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Барчангизни жуда соғинаман.

"Боруссия" футболчиси билан бир майдонда ўйнаш мен учун шараф. Иқтидорли футболчилардан кўп нарсаларни ўргандим. Яхшироқ ўйинчи бўлишимга ва футболни юқори даражада тушунишига ёрдам берганингиз учун ташаккур.

Сиз кичкина болакайнинг орзусини амалга оширдингиз. Мени бугунги даражага олиб чиқдингиз. Бу ёшимда жуда тез тажриба орттирдим ва тарихий марраларни забт этдим. Ушбу клуб менга ҳар бир бола орзу қиладиган Чемпионлар Лигасида ўйнаш имкониятини берди. "Боруссия" менга ҳам ўз терма жамоам учун ўйнаш имкониятини берди. Мен бу клубдан жуда катта қарздорман. Сизга раҳмат. Германия кубоги финалида ғалаба қозониш "Боруссия"даги фаолиятим учун ажойиб якун бўлди.


Дортмунд ҳар доим менинг бир қисмим бўлиб қолади ва мен уни ҳар доим соғинаман, яхши кўраман ҳамда клубга, жамоанинг барча аъзоларига ва айниқса мени қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Умид қиламанки, ушбу қароримни тўғри қабул қиласиз. Дўстликнинг энг чиройли қисми бу тушунишдир.

"Боруссия"га катта раҳмат!

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика