

"Кейн голли вазиятда жуда фойдали, у рақиб дарвозаси олдида ҳеч кимни кечирмайди ва унинг ўйини ҳар томонлама ривожланган. Форвард тўпни яхши назорат қилади ва уни ҳимоячилардан яшира олади. Аммо аввалгидек Луис Суаресни дунёнинг энг кучли ҳужумчиси деб ҳисоблайман. Унда бунинг учун ҳамма нарса бор" - дейди Жеррард.
Жеррард ва Суарес 2011-2014 йилларда "Ливерпуль"да бирга тўп тепишган.



