Жеррард 2013 йилда Суаресни "Арсенал"га ўтиш фикридан қайтарган экан

Aslanov Jasurbek
15 мар 2019, 18:45
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суареснинг сўзларига кўра, у 2013 йилнинг ёзида "Арсенал"га ўтиши мумкин эди.

"Ўшанда биз Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритгандик, аммо мавсум омадсиз якунланган. "Арсенал"га ўтмоқчи бўлганман ва бу мен учун тўғри қарор бўлишига ишончим комил эди, бироқ Жеррард қуйидаги гапларни айтган: "Агар қолсанг, кейинги йил "Барселона", "Бавария" ёки "Реал"га ўтишинг мумкин. "Арсенал"да сенга яхшироқ бўлмайди. Бу суҳбатдан сўнг ўз агентимга қолишга қарор қилганимни айтдим. Ўшанда унинг сўзларига ишондим. Бу гапларни менга яхшилик тилаган инсон, ҳақиқий сардордан эшитдим" - дейди форвард.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Otro