UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  1 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4

Жерар Сарагоса: "Биз ҳали "тирикмиз" ва охиригача курашамиз" Янгиликлар

Жерар Сарагоса: "Биз ҳали "тирикмиз" ва охиригача курашамиз"

Кеча бўлиб ўтган "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" баҳси 0:0 ҳисобида якун топди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дубайликлар бош мураббийи Жерар Сарагоса қуйидаги фикрларни билдирди.

- Майдонда иккита яхши жамоа кураш олиб борди. Дастлабки икки турдан сўнг ҳисобимизда умуман очко йўқ эди. Доҳага келиб 7 очко тўпладик ва ҳозирги аҳволимиз анча яхши. Энди бизда ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти пайдо бўлди.

- Имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Шуни айтишим мумкин, биз ҳали "тирикмиз" ва имкон бор экан охиригача курашамиз.

- "Шабаб Ал Аҳли" кейинги турни "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади. Бу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир баҳс қийин ўтяпти. "Ал Ҳилол" - кучли жамоа, бежизга ўтган йил ОЧЛ ғолиби эмас. Ҳар ўйиндан олдин уларда коронавирус билан боғлиқ муаммолар юзага келяпти, лекин жамоа барибир яхши ўйнаяпти.

- Жамоангиз "Ал Ҳилол"га қарши ижобий натижа қайд этиб кейинги босқичга чиқишига ишонасизми?

- Албатта, ишонаман. Ишонч бўлмаганида бу ерга келмасдик. Ҳозир иккинчи ўрин учун "Пахтакор" ва биз курашяпмиз. Имкониятлар эса бир хил. Биз аввало ўз ўйинимизни ўйлашимиз керак. "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" ўртасида кечадиган беллашув эса алоҳида масала.

- Азиз Ғаниев аввалги иккита баҳсда бошланғич таркибда ҳаракат қилганди, лекин бугун захирадан майдонга тушди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйинга белгиланган тактикадан келиб чиқиб шундай йўл тутдик. Азиз Ғаниев - ёш ва келажаги порлоқ футболчи. Лекин жамоамизда бошқа ўйинчилар ҳам борлигини унутмайлик. Шу боис Ғаниев захирадан қўшилди ва жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика