UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  17 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  0 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  2 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  10 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  23 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  32

Жепаров: "Ўзбекистон - Россия ўйини зерикарли ўтди" Янгиликлар

Жепаров: "Ўзбекистон - Россия ўйини зерикарли ўтди"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, Осиёда икки карра йилнинг энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ўз терма жамоасининг Россия терма жамоасига қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.

- Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин сизга қандай ёқди?

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, зерикарли кўриниш олди. Жамоалардан бири ҳимоявий тактикани танлаганида шундай ҳодиса содир бўлади. Ўзбекистон тўп йўқотилганда бор эътиборини тезкор қарши ҳужумларга қаратди, Россия терма жамоасига эса зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди.

- Россия терма жамоаси таркибида қайси футболчини алоҳида кўрсатиб ўтган бўлардингиз?

- Менга ҳимояда Жикиянинг ҳаракатлари ёқди. У яккакурашларда жуда яхши ўйнади. Шу билан бирга, Соболев, Захарян ва Кузяевни ажратиб кўрсатган бўлардим.

- Ушбу ўйин Ўзбекистон терма жамоасига нима берди?

- Ўйлайманки, терма жамоамиз аъзолари кучли футбол нафасини ҳис қилишди. Чунки улар Россия термаси каби тезкор ва кучли жамоаларига қарши ҳар доим ҳам ўйнамайди. Ҳар қандай ўртоқлик ўйини биз учун тез орада бошланадиган расмий турнирга тайёргарлик ҳисобланади”, - деди Жепаров.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика