Жепаров жамоаси ОЧЛ ўйинини Туркманистонда ўтказмоқчи
09 янв 2018 16:10
Янгиликлар
Жепаров жамоаси ОЧЛ ўйинини Туркманистонда ўтказмоқчи
ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи доирасидаги "Истиқлол" - "Ал Ҳилол" учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтиши мумкин.
"D" гуруҳидан ўрин олган мазкур ўйин 20 февраль куни бўлиб ўтиши лозим. Эрон ва Саудия Арабистони мамлакатлари ўртасидаги сиёсий вазият туфайли учрашув нейтрал давлатда бўлиб ўтиши керак. Сервер Жепаров ўйнаётган "Истиқлол" бу баҳсни Туркманистонда ўтказишни хоҳламоқда. Бу ҳақда ahdaaf нашри хабар берди.
Бу ҳолат фақатгина ОФК томонидан тасдиқланса бас.
Ушбу гуруҳда шунингдек Қатарнинг "Ар Райян" клуби ҳам бор. Яна бир жамоа "Ал Айн" (БАА) - "Малкия" (Баҳрайн) ўртасидаги ўйиндан сўнг маълум бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар