UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  4 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  12 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  9 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1

"Женоа" Шомуродовнинг кейинги сотувидан 20% улуш олади Янгиликлар

"Женоа" Шомуродовнинг кейинги сотувидан 20% улуш олади

"Рома" агар ўзбекистонлик ҳужумчини сотса, унинг собиқ клуби бўлмиш "Женоа" ушбу битимдан 20% ини ўзиники қилади.

"Рома" ҳафта бошида 26 ёшли Шомуродовни 17,5 миллион еврога харид қилганини эълон қилди. Рим клуби шунингдек кейинги сотувдан "Женоа" улуш олишини хабар қилди.

"Трансфер бўйича келишувга ўтган ҳафтадаёқ эришилганди. Ижара ва кейинчалик харид қилиш асосий вариант эди. Ўйинчини ижарага олишлари, "Рома" таркибидаги илк расмий ўйинидан сўнг тўлиқ ўйинчини харид қилиш амалга ошиши керак эди. Аммо, якунда тўлиқ трансфер ва кейинги трансфердан 20% атрофидаги бонусга тўхталишди", - дейди вазиятдан хабардор манба.

"Рома"даги суҳбатдошнинг қўшимча қилишича, шунингдек генуяликлар учун Шомуродовнинг "бўрилар" таркибидаги иштироки билан бонуслар ҳам кўзда тутилган.

"Шартномада бонуслар зинапояси кўрсатилган - 5 йил давомида клуб таркибидаги 15, 30 ва 45та ўйин учун. Умуман олганда, "Женоа" ўйинчининг иштироки орқали яна 2 млн евро атрофида олиши мумкин", - дейди у.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика