UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  4 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  7 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  4 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  13 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3

"Женоа" ҳалигача Шомуродовнинг трансферидан "Машъал"га пул юборгани йўқ. Ишга ФИФА аралашиши мумкин Янгиликлар

"Женоа" ҳалигача Шомуродовнинг трансферидан "Машъал"га пул юборгани йўқ. Ишга ФИФА аралашиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўтган йил кузда "Ростов"дан "Женоа"га ўтганди.

Шомуродов тарбияланган "Машъал" клуби ушбу трансфер суммасидан маълум миқдорда пул олиши лозим. Бу ФИФА томонидан белгилаб қўйилган. Хўш, ушбу сумма Муборак клуби ҳисоб-рақамига тушдими? "Тезкор студия" кўрсатувида шу савол билан "Машъал" бош директори Илҳом Қурбоновга мурожаат қилинди:

"Бу бўйича "Ростов"га ҳам, "Женоа"га ҳам 5-6 марта мурожаат қилдик. "Женоа" сўраган ҳужжатланинг барчасини тақдим қилдик. Тўлов бўлиши керак эди, аммо ҳозиргача тўлов бўлгани йўқ. "Ростов"га алоқага чиқдик, Россия клубининг айтишича Шомуродовнинг трансфер суммасидан ҳали бир тийин ҳам ўтказилмаган экан.

"Ростов" бу борада ФИФАга мурожаат қилган. Негадир "Женоа" бунга совуққонлик билан муносабатда бўлмоқда десак бўлади. Биз ҳам ФИФАга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгамиз", - деди Илҳом Қурбонов "Тезкор студия" кўрсатувида.


Маълумот учун, ушбу клуб тарбияланувчиларидан яна бири Шаҳзод Убайдуллаев яқинда "Металлург"дан Беларуснинг "Шахтёр" клубига трансфер қилинди. Муборак клуби бу трансфердан ҳам маълум суммага эга бўлиши керак.





Реклама





Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика