UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  5 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  7 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

"Женоа" ҳалигача Шомуродовнинг трансферидан "Машъал"га пул юборгани йўқ. Ишга ФИФА аралашиши мумкин Янгиликлар

"Женоа" ҳалигача Шомуродовнинг трансферидан "Машъал"га пул юборгани йўқ. Ишга ФИФА аралашиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўтган йил кузда "Ростов"дан "Женоа"га ўтганди.

Шомуродов тарбияланган "Машъал" клуби ушбу трансфер суммасидан маълум миқдорда пул олиши лозим. Бу ФИФА томонидан белгилаб қўйилган. Хўш, ушбу сумма Муборак клуби ҳисоб-рақамига тушдими? "Тезкор студия" кўрсатувида шу савол билан "Машъал" бош директори Илҳом Қурбоновга мурожаат қилинди:

"Бу бўйича "Ростов"га ҳам, "Женоа"га ҳам 5-6 марта мурожаат қилдик. "Женоа" сўраган ҳужжатланинг барчасини тақдим қилдик. Тўлов бўлиши керак эди, аммо ҳозиргача тўлов бўлгани йўқ. "Ростов"га алоқага чиқдик, Россия клубининг айтишича Шомуродовнинг трансфер суммасидан ҳали бир тийин ҳам ўтказилмаган экан.

"Ростов" бу борада ФИФАга мурожаат қилган. Негадир "Женоа" бунга совуққонлик билан муносабатда бўлмоқда десак бўлади. Биз ҳам ФИФАга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгамиз", - деди Илҳом Қурбонов "Тезкор студия" кўрсатувида.


Маълумот учун, ушбу клуб тарбияланувчиларидан яна бири Шаҳзод Убайдуллаев яқинда "Металлург"дан Беларуснинг "Шахтёр" клубига трансфер қилинди. Муборак клуби бу трансфердан ҳам маълум суммага эга бўлиши керак.





Реклама





Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика