Жеко "Манчестер Сити"га қайтишни хоҳламоқда

Alisher
29 янв 2021, 11:45
"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко клубдан кетишга яқин.

Бош мураббий Паулу Фонсекага билан келиша олмаётган футболчи фаолиятини АПЛда давом эттиришни хоҳламоқда.

Ҳужумчининг вакили Алессандро Луччи "Манчестер Сити" раҳбарияти билан музокараларга киришди. Қайд этиш керакки, манчестерликлар 34 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолашни жуда ҳам хоҳлашмаяпти, аммо агент уларни кўндирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Жеко "шаҳарликлар" сафида 2011-2015 йилларда ўйнаган. Босниялик футболчи жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport