UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  3 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  7 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  2 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  127 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  31 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

ЖЧда 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзоларига Cobalt совға қилинди Янгиликлар

ЖЧда 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзоларига Cobalt совға қилинди

Бугун Миллий Паралимпия қўмитасида ампутант футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Одил Абдурахманов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, футбол бўйича Ўзбекистон амутантлар терма жамоаси вакиллари иштирок этишди.



Тақдирлаш маросими аввалида Адҳам Икрамов Президентимиз аҳолининг турли қатламлари, хусусан, имконияти чекланган ватандошларимизга кўрсатаётган ғамхўрлигини бу йилги Халқаро ногиронлар кунининг ўзгача қарши олинаётганидан кўриш мумкинлигини таъкидлади.



Расмийлар терма жамоанинг қўлга киритган муваффақияти билан яна бир бор қутлаб, улардан келгусида ҳам улкан ғалабалар кутиб қолишларини билдиришди. Шунингдек, ампутант футболчиларимизнинг бундай рағбатлантирилиши имконияти чекланган бошқа ҳамюртларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун катта мотивация бўлишини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг тадбирнинг энг кулминацион нуқтасига ўтилди. Унда қаҳрамон спортчиларимизга Президент совғаси – “Cobalt” машиналари тантанали равишда топширилди.



Шубҳасиз, бундай эътибордан ампутант футболчиларимизнинг қувончи чексиз. Улар давлатимиз раҳбарига кўрсатилган ушбу ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам улкан ғалабаларни қўлга киритишга ваъда беришди.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика