UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  0 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  4 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  26 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  25 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6

ЖЧда 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзоларига Cobalt совға қилинди Янгиликлар

ЖЧда 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзоларига Cobalt совға қилинди

Бугун Миллий Паралимпия қўмитасида ампутант футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Одил Абдурахманов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, футбол бўйича Ўзбекистон амутантлар терма жамоаси вакиллари иштирок этишди.



Тақдирлаш маросими аввалида Адҳам Икрамов Президентимиз аҳолининг турли қатламлари, хусусан, имконияти чекланган ватандошларимизга кўрсатаётган ғамхўрлигини бу йилги Халқаро ногиронлар кунининг ўзгача қарши олинаётганидан кўриш мумкинлигини таъкидлади.



Расмийлар терма жамоанинг қўлга киритган муваффақияти билан яна бир бор қутлаб, улардан келгусида ҳам улкан ғалабалар кутиб қолишларини билдиришди. Шунингдек, ампутант футболчиларимизнинг бундай рағбатлантирилиши имконияти чекланган бошқа ҳамюртларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун катта мотивация бўлишини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг тадбирнинг энг кулминацион нуқтасига ўтилди. Унда қаҳрамон спортчиларимизга Президент совғаси – “Cobalt” машиналари тантанали равишда топширилди.



Шубҳасиз, бундай эътибордан ампутант футболчиларимизнинг қувончи чексиз. Улар давлатимиз раҳбарига кўрсатилган ушбу ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам улкан ғалабаларни қўлга киритишга ваъда беришди.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика