Туркия бир киши кам бўлиб қолган Парагвайга имкониятни бой берди ва плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлди

20 июн 2026, 10:00
ЖЧ-2026 D гуруҳидан ўрин олган Туркия - Парагвай учрашуви якунланди.

Туркия - Парагвай 0:1

Гол: 2- -Матиас Галарса

Туркия: Угуржан Чақир, Мерих Демирал, Абдулкарим Бардакжи, Мерт Мюлдур, Ферди Кадиоглу, Ҳакан Чалҳанўғлу, Исмаил Юксек, Керем Актюркоғлу, Арда Гюлер, Кенан Йилдиз, Юнус Акгюн.

Парагвай: Орландо Хиль, Омар Альдерете, Хуан Касерес, Хуниор Алонсо, Густаво Гомес, Диего Гомес, Мигель Альмирон, Андрес Кубас, Матиас Галарса, Хулио Энсисо, Исидро Питта.

“D“ гуруҳининг иккинчи тур якунларидан сўнг АҚШ 6 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалини бошқариб турибди. Австралия ва Парагвай ҳисобида эса 3 тадан очко бор. Гуруҳ фаворитларидан ҳисобланган Туркия эса ҳали очкога эга эмас. Энди учинчи турда АҚШ Туркияга қарши баҳс олиб борса, Австралия ва Парагвай ўзаро тўқнаш келади.

Учрашув якунланди

Демирал 11 метрлик белги атрофида ҳаммадан баланд сакраб, бош билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди — тўп устуннинг бир неча сантиметр ёнидан ўтиб кетди!

Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталиш учун 7 дақиқа қўшиб берди

89. ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТ. Туркия учрашув сўнггида ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имкониятга эга бўлди. Бироқ рақиб посбонидан супер сейв

gettyimages-2282443146-2048x2048.jpg

84. Стандарт вазиятдан сўнг Хуниор Алонсо бош билан дарвозанинг узоқ бурчагини жуда хавфли тарзда нишонга олди — Чақир сакраб тўпни қайтарди ва жамоасини қутқарди!

78. Бариш Алпер Йилмаз жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Парагвай дарвозабони тўпни ўйинга киритади.

71. Ҳозиргина майдонга тушган Эрен Элмали Касерес билан "иккинчи қават"даги агрессив кураши учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

71. Туркия сафида алмаштириш. Эрен Элмали Ферди Кадиоглунинг ўрнига майдонга тушди.

67. Парагвай таркибида ўзгариш. Диего Гомес ўрнига майдонга Густаво Веласкес тушди.

63. Туркия терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла ҳаддан ташқари ҳис-туйғуларга берилиб кетгани учун сариқ карточка олди.

63. Йилдиз ўзи жарима майдончасининг ичига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди

gettyimages-2281891116-2048x2048.jpg

62. Туркияда навбатдаги вазият. Йилдизнинг узатмасидан сўнг Денис Гул боши билан зарба йўллади, бироқ тўпни дарвозабон ушлаб олди.

59. Демирал узоқ масофадан дарвоза марказига кучли зарба йўллади, Хиль тўпни жарима майдончаси бурчагига қайтарди, тўп хавфли тарзда ҳавода айланиб юрди, бироқ якунда Парагвай терма жамоаси посбонининг қўлларига бориб тушди

55. Бир киши кўп ўйнаётган Туркия терма жамоаси ҳозирча рақибга қаттиқ босим қила олмаяпти. Ҳозирча америкаликлар ҳимояда қийинчиликка учрамаяпти

46. Танаффусда Туркия терма жамоаси таркибида ўзгариш содир бўлди: Бариш Алпер Йилмаз Актюркоғлунинг ўрнига майдонга тушди. Парагвай сафида эса танаффусда Дамьян Бобадилья Питтани алмаштирди.

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

gettyimages-2282439180-2048x2048.jpg

45+4. Учрашув ҳаками ВАР манитори ёнига келди ва янги қоидаларга кўра Мигель Альмирон қўли билан оғзини ёпган ҳолда туркиялик футболчига гапиргани учун қизил карточка олди

Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун ҳакам 6 дақиқа қўшиб берди

37. Парагвай тезкор қарши ҳужумга ўтди, Касерес ўнг қанотдан дарвозанинг яқин бурчагини кучли зарба билан нишонга олди, бироқ Чақир тўпни қўллари билан қайтариб, Туркияни муқаррар голдан қутқариб қолди.

35. Туркия стандарт вазият юзага келтирди, Чалҳанўғлу тўпни Парагвай жарима майдончаси ичига узатиб берди, Мюлдур бош билан зарба йўллади, бироқ тўп дастлаб дарвоза тўсинига, кейин эса устунига тегди!

gettyimages-2281886308-2048x2048.jpg

30. Туркия шу дақиқага келиб, рақиб дарвозасига илк аниқ зарбасини йўллади. Йилдизнинг чалқанча услубда йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

23. Чалханоглу со стандарта пробил в ближний угол, однако Диего Гомес головой мяч уверенно вынес.

20. Устунлик туркларда, тўп назорати туркларда, бироқ ҳозирда парагвайликлар ғалаба қозонишмоқда

13. Ниҳоят Туркия терма жамоаси хавфли вазият яратишди. Қанотдан узатилган тўпдан сўнг Гулер қулай масофадан зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси жуда нонаиқ кетди

11. Диего Гомес узоқ масофадан тўпни тўхтатмасдан кучли зарба билан дарвозага йўллади, бироқ тўп Туркия терма жамоаси дарвоза тўсинидан анча баландлаб кетди.

gettyimages-2282436576-2048x2048.jpg

4. Огоҳлантириш. Икки дақиқа аввал гол урган Матиас Галарса майдон марказидаги қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

2. ГОООЛ. Туркия бу Жаҳон чемпионатида ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. Матиас Галарсанинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси олдида туркиялик дарвозабон қайтара олмади

Учрашув бошланди

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia