UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  27 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

ЖЧ саралашидаги рақиб – Хитой термаси Исландияга мағлуб бўлди Янгиликлар

ЖЧ саралашидаги рақиб – Хитой термаси Исландияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турниридаги рақиби Хитой термаси ўзи мезбонлик қилаётган China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнири доирасидаги илк ўйинини Исландияга қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур турнирда иштирок этиш учун Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи 20 нафар янги футболчини таклиф қилганди. Ўйиннинг 64-дақиқасида Финбоннасон ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Сигурдарсон ҳисобнинг 2:0 бўлишини таъминлади.

Мусобақанинг навбатдаги ўйинида Чили ва Хорватия термалари ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу беллашув ғолиби 15 январь куни бош соврин учун майдонга тушади. Мағлуб бўлган жамоа эса Хитой билан учинчи ўрин учун курашади.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Хитой терма жамоаси 2 очко билан сўнгги – 6-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан 3-поғонада бормоқда. Ҳисобида 11 очко бўлган Эрон гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўриндан жой олган.

China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнири

Хитой – Исландия 0:2

Голлар:
Финбоннасон 64, Сигурдарсон 88

Хитой: 22. Ши Венйи, 13. Денг Хан-вен (2. Бо Жяжун 65) , 5. Янг Шанпин, 6. Гао Жунйи, 4. Фан Шиаодон, 15. Ши Жунгуо , 8. Чай Хуикан, 11. Ин Хунбо (18. Шин Жонглиу 57), 19. Чао Юндин (7. Ванг Жинбин 80), 21. Хуи Жьяканг (20. Ван Жиншиан 72), 9. Мао Жинтинг (10. Ху Рентян).

Исландия: 1. Халдорссон, 2. Севарссон, 14. Арнассон, 5. Фьолусон, 3. Йонссон (20. Бодварссон 59), 6. Пальссон, 10. Свериссон ( 7. Сигурдарсон 73), 18. Бьярнасон (17. Карлссон), 11. Смарасон (9. Финбоннасон 59) , 8. Сигурдарсон (4. Омарссон 90) , 22. Омарссон (21. Гундмундсон 90).

Огоҳлантиришлар: Денг Хан-вен (8), Севарссон (79).

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика