UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  25 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  10 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  3 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

ЖЧ саралаши. Ўзбекистон Сингапур дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди! Янгиликлар

ЖЧ саралаши. Ўзбекистон Сингапур дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди!

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур терма жамоасига қарши ўйини матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

7 июнь, ЖЧ-2022 саралаш босқичи

Бош ҳакам: Aли Aбдулнаби Aлсамаҳижи (Баҳрайн)

Ён ҳакамлар: Навоф Шаҳин Муса (Баҳрайн), Фади Маҳмуд (Сурия)

Захира ҳаками: Муҳаммад Aбдулла (БAA)

Ҳакамлар назоратчиси: Умар Муса Aбу Лум (Иордания)

Учрашув комиссари: Aсеп Сапутра (Индонезия)

Ўзбекистон - Сингапур 5:0  

"Қирол Фахд" стадиони, Ар Риёд, Саудия Арабистони

Голлар: Жалолиддин Машарипов 6', 35', Элдор Шомуродов 45+2', Одил Аҳмедов 50', автогол Ирфан Фанди 89'

Ўзбекистон – Санжар Қувватов, Ҳусниддин Алиқулов (Ҳожиакбар Алижонов, 45), Умарбек Эшмуродов,  Исломжон Қобилов, Олег Зотеев, Отабек Шукуров (Одилжон Ҳамробеков, 55), Одил Аҳмедов, Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов (Фарруҳ Икромов, 55), Достонбек Ҳамдамов (Ҳожимат Эркинов, 46, Темурхўжа Абдуҳолиқов, 60), Элдор Шомуродов

Захира: Валижон Раҳимов, Абдувоҳид Неъматов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Рустамжон Ашурматов, Аброрбек Исмоилов, Вагиз Галиулин, Санжар Шоаҳмедов

Сингапур – Изван Маҳбуд, Мадху Мохана (Зулқарнайн Сузлиман, 67), Байхакки Хайзан, Шакир Хамза, Назрул Назари (Шавал Ануар, 46), Шаҳдан Сулаиман, Зулфахми Арифин, Хафиз Сужад (Ирфан Фанди, 30), Хаззуван Халим (Сайфулла Акбар, 71), Фарис Рамли, Ясир Ханапи

Захира: Зайфул Низам, Хассан Санни, Ану, Амирул Адли, Ҳафиз Нур, Ильхан Фанди, Габриэль Квак

Огоҳлантиришлар: Байхакки Хайзан (10), Отабек Шукуров (12), Зулфахми Арифин (33), Одилжон Ҳамробеков (59), Исломжон Қобилов (90+1).

Баҳс якунланди! Йирик ғалаба! 

90+4. Фарруҳ Икромовнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди. 

90+3. Одил Аҳмедовга тиббий ёрдам намойиш қилинмоқда. 

90+1. Исломжон Қобилов Сайфулла Акбарга нисбатан қоидани бузди ва сарик олди.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. ГООООООООООООООООООООЛ!  Одил Аҳмедовнинг узатмаси голга айланди, тўп ҳимоячининг бошига тегиб, дарвоза тўридан жой олди – 5:0! 

88. Сингапур хавфли ҳужум қайд этди. Умарбек Эшмуродов жонбозлик кўрсатди. Офарин! 

86. Абдухолиқов чапда рақибни алдашга уринди, аммо кутилмаганда тўп унинг ўзидан майдонни тарк этди. 

84. Сингапур вакили жарохат олиб, майдонда ётибди. Бу 10-рақамли Фарис Рамли. У Исломжон Қобилов билан тўқнашган экан. 

82. Икромов жарима майдони ичкарисига киришга интилди ва тўпни ўзида қолдириб, хато қилди, яъни тўпни олдирди. 

81. Абдухолиқов тўпни Аҳмедовга қолдирди, бироқ у бироз омадсизликка учраб, тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

78. Зарба!  Икромов Аҳмедовга пас берди, жамоамиз сардорининг марказ томон узатмасидан кейин Шомуродов ўткир бурчакда бўлишига қарамасдан, зарба беришнинг уддасидан чиқди, уни дарвозабон қайтарди. 

78. Футболчиларга сув ичиб олишлари учун имконият тақдим этилди. 

76. Аҳмедовнинг бурчакдан узатмаси, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

75. Ўзбекистон тўпни ўзида сақлаган ҳолда ўйиндаги назоратни олиб боряпти.  

72.  Зарбаааа!  Икром Алибоевнинг кучли зарбасидан сўнг Изван Маҳбуд сейв намойиш қилди! 

70. Ўйинда кичик "time-out" юзага келди. Давом этамиз. 

67. Сингапурда ўзгариш: Мадху Мохана ўрнига Зулқарнайн Сузлиман ўйинни давом эттирадиган бўлди. 

66. Темурхўжа Абдухолиқов ҳужумда фаоллик кўрсатиб, бурчак тўпи ишлади. 

65. Исломжон Қиобилов пас беришда хатога йўл қўйди, аммо шериклари унга ёрдамга ошиқишди. 

60. Ўзбекистонда иккинчи мажбурий ўзгариш: Ҳожимат Эркинов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов туширилди. 

59. Ҳамробеков қўполлик ишлатди деб топилди ва сариқ карточка олди. 

57. Мадху Мохана Ҳожимат Эркинов билан тўқнашувда қатнашди. Афсуски, Эркинов оёғини жароҳатлаб олди.  

56. Аҳмедовнинг ичкарига йўллаган узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди. 

55. Ўзбекистонда 2 та ўзгариш: Отабек Шукуров ўрнига Одилжон Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов ўрнига Фарруҳ Икромов майдонга тушди.  

54. Шомуродов чап қанотдаги Зотеевга пас берди, унинг узатмаси сал кучсиз чиқиб қолди. 

50. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Одил Аҳмедов гол уриб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди! 

46. Сингапурда 2 та ўзгариш: Назрул Назари ўрнига Шавал Ануар, Зулфахми Арифин ўрнига Хами Шахин тушди.

46. Ўзбекистонда ўзгариш: Достонбек Ҳамдамов ўрнига Ҳожимат Эркинов ўйинга қўшилди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 3:0. Танаффус! 

45+2. ГООООООООООООООООООООООООЛ!  Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол этди – 3:0! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

45. Ўзбекистонда мажбурий алмаштириш: Ҳусниддин Алиқулов ўрнига Ҳожиакбар Алижонов ўйинни давом эттиради. 

44. Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олганга ўхшайди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

43. Зарба йўллаш бўйича статистика: 7:0. Тўпга эгалик қилиш бўйича эса Ўзбекистон 65% кўрсаткич билан устунликка эга.

41. Зарба!  Достонбек Ҳамдамовнинг ўнг оёқда берган зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни ушлаб олди.  

39. Зотеевнинг узатмасидан кейин Шомуродов бироз ноқулай пасдан кейин тиззаси билан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида.

35. ГООООООООООООООООООООООООЛ!  Шомуродовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга Жалолиддин Машарипов эга чиқди ва яқин бурчакни нишонга олиб, дублга эришди – 2:0! 

33. Зулфахми Арифин Икром Алибоевга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

30. Сингапурда ўзгариш: Хафиз Сужад ўрнига Ирфан Фанди тушди. 

27. Ҳамдамовнинг хатосидан кейкейин рақиб ўйинчиси осонлик билан бирга-бир ҳолатга чиқиб боришига оз қолди, дарвозани тарк этган Қувватов жамоа жонига ора кирди.  

25. Зарба!  Аҳмедовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Шомуродов бош билан зарба йўллади, дарвозабон уни қайтарди. 

24. Бу гал Олег Зотеев ўйиндан ташқари ҳолатда қолди. 

22. Ўзбекистондан кетма-кет ҳужумлар ва ўзига хос комбинациялар. Ҳозирги вазиятда Шукуровнинг паси ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди.

21. Шомуродов яхши вазиятга чиқиб борди, аммо ҳакамлар офсайд деб топишди. 

18. Элдор Шомуродовнинг юриши амалга ошмади, Байхакки Хайзан унга қарши чиқди. 

17. Зарбаааа!  Одил Аҳмедовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

15. Шукуров қанотдан Аҳмедовни олдинга бошлади, сардоримизнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.  

12. Отабек Шукуров ўйин қоидасини бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

10. Байхакки Хайзан сариқ карточка олди. 

10. Ҳамдамовнинг ичкарига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. 

9. "Оқ бўрилар" ўз ишончли ўйинларини намойиш қила бошлашди, майдондаги устунлик биз томонга ўтди. 

6. ГООООООООООООООООООООЛ!  Алибоевнинг қойилмақом пасидан кейин Жалолиддин Машарипов ҳисобни очди – 1:0!  

5. Исломжон Қобилов майдон марказида рақиб сардори Ясир Ханапига нисбатан қоидани бузди. 

3. Чап қанотда Машарипов-Зотеев комбинацияси амалга оширилди, Олегнинг узатмасидан сўнг тўпни Изван Маҳбуд ушлаб олди. 

2. Ўйинни қизил либосдаги сингапурликлар бошлаб беришди. 

1. Ўйин бошланди! 


Ўйинолди суратлар

Бугунги бош ҳакам Aли Aбдулнаби Aлсамаҳижининг бизга тааллуқли кўрчаткичи:

2018. ОЧЛ. "Насаф" - "Персеполис" 0:0

2017. ОЧЛ. "Ал Аҳли" - "Локомотив" 4:0

2016. ЖЧ-2018 саралаш. Қатар - Ўзбекистон 0:1

2016. ОЧЛ. "Локомотив" - "Сепахон" 1:0

2013. ОЧЛ. "Бунёдкор" - "Бейжинг Гоан" 0:0

2013. ОЧЛ. "Ал Шабаб" - "Пахтакор" 0:1

2013. Осиё Кубоги-2015 саралаш. Ўзбекистон - Гонконг 0:0

2012. ОЧЛ. "Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" 3:2

- Баҳс Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. 

- Ойбек Бозоров дисквалификация туфайли бугунги ўйинда иштирок эта олмайди. Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Қодирқулов, Игорь Сергеев ва Шоҳруз Норхонов 23 талик рўйхатга киритилмаган.  

- Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичда саралаш баҳслари Саудия Арабистонида марказлашган ҳолда ўтказилмоқда.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Сингапурга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +133   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика