UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  29 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

ЖЧ олдидан ўзига янги клуб топиши керак бўлган футболчилар Янгиликлар

ЖЧ олдидан ўзига янги клуб топиши керак бўлган футболчилар

Мураббийлар ноодатий вақтга қўйилган шу йилнинг ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ва унинг трансфер бозорига таъсири ҳақида хавотир билдиришаётган пайтда ҳали янги мавсум бошланмаган ҳам эди.

Мисол учун 5 август куни "Челси" бош мураббийи Томас Тухель шундай фикрларни билдирган эди: "Футболчилар аллақачон яқинлашаётган Жаҳон чемпионатига жиддий эътибор қаратишмоқда. Бу бир томондан яхши нарса, чунки улар формада бўлиб тайёр ҳолда етиб келади ва ўз устида ишлайди. Ёмон тарафи эса улар бу ерда, яъни ўз клубларида эмас ва бор эътиборлари Жаҳон чемпионатида. Уларнинг бир қисми фақат ноябрь ойи ҳақида ўйлаяпти, деб ҳис қиляпман”.

Орадан бир ҳафта ўтиб "Тоттенхэм" устози Антонио Конте ҳам худди шу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Ҳар мавсумнинг турли асосий нишонлари бор. Бу мавсумда эса – Жаҳон чемпионати бор. Кўп ўйинчилар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун уларни кўпроқ ўйнатишни сўрашади". 

Тухель ва Контенинг гапи камдан кам ҳолларда бир жойдан чиқади, шу боис бу сафар уларнинг қарашларини жиддий қабул қилишимиз керак. Қатарда мундиаль старт олишига 100 кундан камроқ вақт қолди. Давлатлар ўртасидаги халқаро турнирлар йилнинг июнь ва июль ойларида бўлиб ўтадиган одатий мавсумларда январь ойидаги трансферлар ойнасида ўйинчилар келажаклари борасида қайта ўйлаб олиши ва қисқа муддатли кўчишлар борасида мушоҳада қилиб, мамлакати юқори ўринларни эгаллаши учун курашишга шай бўлиб туришга уринади. Баъзилар соатнинг чиқиллашини бошқалардан кўра баландроқ ҳис қилади. Ушбу трансфер ойнаси тугашига икки ҳафта қолганида ҳамма жойда асосий таркибдан четда қолаётган ўйинчилар сабрли бўлиб, ўз имкониятларини кутиш ёки Жаҳон чемпионати орзуларини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишни ўйлаб қоладилар. Келинг, Қатар жумбоғига тушиб қолганларнинг бир нечтасини кўриб чиқамиз.

Кристиан Пулишич ("Челси"/АҚШ)

Бу борада анчадан буён огоҳлантирувчи ишоралар бор эди. "Челси" Раҳим Стерлинг билан шартнома тузди, Рафиньяга озгина етмади, у "Барса"га ўтиб кетди ва анчадан буён икки ҳужумкор футболчи харид қилиш учун таклифлар бериляпти – "Эвертон"нинг Энтони Гордон учун берилган икки таклиф рад этилди ва "Барселона" ҳужумчиси Пьер Эмерик Обамеянг борасида музокаралар ҳали давом этяпти. 

Ушбу нуқтада кенг кўламли ўсиш талаб қилинаётгани боис Ромелу Лукаку ва Тимо Вернернинг кетишига изн берилди ва бу Пулишичга ушбу мавсум "Стэмфорд Бриж"да ўзини кўрсатиш учун курашишга чақириқдир. У АПЛда "Челси"нинг дастлабки икки ўйинида майдонга тушди, бироқ у захирадан тушганидан кейин ўйнаган дақиқалари жами 30 дақиқадан ошмади. Худди шундай давом этиш у учун етарли бўлиши мумкин. Ахир, унинг АҚШ терма жамоасида асосий таркибда майдонга тушиши деярли олдиндан кафолатланган. Шундай бир баҳс бор – майдондаги чекланган ўйин амалиёти ҳам Пулишични Қатарга ҳозирлай олади. 

Пулишичнинг "Челси" билан яна икки йиллик шартномаси бор. Балки унинг бошқа жамоага ўтиши масаласи ушбу йирик турнирдан кейин ёки келаси ёзда кўриб чиқилиши мумкин. Бироқ бирор яхши натижа кўрсатаётган клубдан асосий таркибдан ўрин таклиф қилишса, бу футболчи учун ҳам "кўклар" учун ҳам ёқиб тушиши мумкин. "Манчестер Юнайтед"нинг Пулишич учун ижара таклифи вазиятни бутунлай ўзгартириб юбора олади. "Челси" уни маҳаллий рақиб таркибига қўшилишига рухсат бериш масаласи сўроқ остида қолмоқда. "Ньюкасл”, "Ювентус" ва "Атлетико Мадрид" вазиятни кузатиб бормоқда. Аммо МЮ энг камида Европа футболи бошқа мамлакатга кўчишдан олдин ЖЧ бошланишига бир неча ой қолганида таклиф билан чиқади. 

Каллум Хадсон-Одои ("Челси"/Англия)

Клубининг ўз позициясидаги бошқа ўйинчиларни таъқиб қилаётганини кузатиб турган яна бир вингер сифатида Хадсон-Одои "Челси"да худди Пулишичга ўхшаш ҳолатда. Аммо у халқаро майдонда ҳаракат қилиш учун катта босим остида қолиб кетган. Дарҳақиқат, 21 ёшли футболчининг Англия терма жамоасини уни ўз режаларига киритишга мажбур эта оладиган имконияти йўқ ёки жуда паст. Чунки футболчи сўнгги бор 2019 йилнинг ноябрь ойида майдонга тушган.

Бироқ вингер учун умиднинг заррадек учқуни Гарет Саутгейт шакллантириши керак бўлган 26 кишидан иборат кенгайтирилган таркибга киришда ўз аксини топади. Мураббий ўйинчиларни формада экани ёки йўқлигига кўра саралаши инобатга олинса, кейинги бир неча ой ичида ажойиб олдинга ҳаракатни амалга ошириш футболчига мана шундай умидни тақдим қилиши мумкин. "Челси" ҳозирда доимий трансфердан кўра ижарага беришни афзал кўради, бироқ бошқа кўплаб томонлар қаторида "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" уни ўзиники қилиш учун қизиқиш билдирган. 

Конор Галлахер ("Челси"/Англия)

Ўтган мавсумни ижара асосида "Кристал Пэлас"да ўтказган Галлахер ажойиб ўйин намойиш этди ва Англия терма жамоаси таркибига киришни уддалади. У мавсум давомида терма таркибида 4 та ўйинда майдонга тушди ва июнь ойида охирги ўйинда Миллатлар Лигасида ўз ўйида Венгрияга 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Шундай бўлишига қарамай, Саутгейт таркибидаги ўринлар учун жиддий рақобат мавжуд. У "Челси" таркибида мунтазам ўйнамаса ҳам охирги 26 таликнинг ичига кириши мумкин бўлган аутсайдер ҳисобланади. 

22 ёшли футболчи "Челси"нинг Премьер-лигадаги дастлабки икки ўйинида захира футболчилари таркибига киритилди ва майдонда атиги 7 дақиқа ҳаракат қилди.

Агар Галлахер сотувга қўйилса, "Ньюкасл" ва "Кристал Пэлас" унга қизиқиш билдирадиган жамоалар орасида бўлади. Жамоа бош мураббийи Томас Тухель ярим ҳимоячининг мухлиси ҳисобланади ва вазият Н’Голо Кантенинг жароҳатидан сўнг ниҳоятда мураккаблашди. Якшанба куни "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (2:2) франциялик Жаҳон чемпиони тиззасидаги жароҳат сабаб майдонни эрта тарк этди. "Челси" узоқ вақт четда қолган Галлахер билан хайрлашишга камроқ мойил бўлади.

Маркос Алонсо ("Челси"/Испания)

Алонсо бир неча ойдан бери "Барселона"га ўтишни хоҳлаётган эди. Каталония клубининг давом этаётган молиявий муаммолари, шунингдек, "Челси" билан трансфер нархи бўйича келишмовчиликлар унинг ушбу истагига тўсқин бўлувчи асосий омиллар бўлди. Чап қанот ҳимоячисининг ўзи бунга қаттиқ ҳаракат қилмоқда, чунки у Қатарда ўйнайдиган Испания терма жамоаси сафига кириш учун катта имкониятга эга. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Алонсони терма жамоа таркибидан четлаштирган бош мураббий Луис Энрике бунинг сабабини қуйидагича изоҳлади: "Тан олишим керакки, бу сафар мен ўйинчига нисбатан адолатсизлик қилдим. Бу ҳолатда Маркос Алонсо аввалги учрашувларда кўрсатган ўйини учун бу ерда бўлишга ва ҳатто асосий таркибда бошлашга лойиқ эди".

Ўшанда Энрике чап қанот ҳимоячиси сифатида Хосе Гайя ва Жорди Альбани танлаган, чунки Алонсо ўша вақтда "Челси" таркибида бир неча дақиқагина ўйнаган эди. Бироқ Бен Чилуэлл тиззасидан жиддий жароҳат олганидан сўнг Алонсо "Стэмфорд Бриж"да мавсумнинг иккинчи ярмида мунтазам майдонга тушди ва 31 ёшли футболчи Испания терма жамоасининг март ва июнь ойларидаги учрашувларига чақириб олинди. Аммо Чилуэллнинг қайтиши билан бирга Марк Кукурельянинг "Брайтон"дан 53 миллион фунт эвазига олиб келиниши Алонсонинг яна четда қолишини англатади. Ёзда бирор бошқа клубга кўчиш унинг Қатарга бориш умиди учун ўта муҳим ҳисобланади.

Эден Азар ("Реал Мадрид"/Бельгия)

Эден Азарнинг "Реал Мадрид"даги уч йили фалокатли бўлди – 28 та ўйинни асосий таркибда бошлади, 4 та гол урди ва кўплаб жароҳатлар олди – бироқ унинг омади ўзгаргани мумкинлигига баъзи ишоралар бор. У Жаҳон чемпионатига оптимал формада соғлом етиб бориши мумкин.

Март ойида тўпиғи синганидан сўнг оёғига ўрнатилган металл пластинкани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиёти 31 ёшли йигитни йиллар давомида биринчи марта оғриқсиз қолдирди. 

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Азарнинг қийинчиликларига қарамай, унга нисбатан ишончини сақлаб қолди. У июнь ойида УЕФА Миллатлар Лигасида 3 та ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушди. Мадридда Карло Анчелотти бу йил Азардан кўпроқ фойдаланишни ният қилган. Азар афзал кўрадиган чап қанот ҳужум нуқтаси Винисиус Жуниор томонидан эгаллаган. Анчелотти эса футболчини Карим Бензема билан алмаштириб ўйнатишни режа қилган.

Ла Лиганинг илк турида "Альмерия"га қарши ўйинида "Реал" 0:1 ҳисобида ютқазаётган пайтда Азарнинг ёрдами билан жамоа 2:1 ҳисобида зафар қучди ва Анчелотти бельгиялик ўйинчи ҳақида:

"Жисмоний жиҳатдан у – яхши. Менимча, яна майдонда кўпроқ ҳаракат қила бошлайди", – дея фикр билдирди. 

Азар Мадридни муваффақиятсизлиги туфайли тарк этишни хоҳламади. Ушбу мавсумда у бу ҳикояни бутунлай ўзгартириб юбориш имконига эга бўлади. Тўғри, у асосий таркибда тушадиган муҳим ўйинчилардан бири бўлмаслиги мумкин, бироқ у ўйин тақдирини ўзгартирадиган чарм тўп устаси бўлиб майдонга тушади.

Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед"/Англия)

Рэшфорднинг муаммоси етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганида эмас, балки улардан унумли фойдалана олмаётганида. У ўтган мавсум 32 та ўйинда майдонга тушди, бироқ Англия терма жамоасининг март ойидаги халқаро ўйинлари олдидан таркибдан четлатилди. Унинг формаси жамоадан жой олишига кафолат бўлиб бера олмади. Беш ой ўтди ва муаммо ҳалиям ўша-ўша. 24 ёшли футболчи ПСЖга ўтиши айтилганди, аммо "Манчестер Юнайтед" унинг кетишига йўл қўймаслигини таъкидлади. Шундан сўнг бу кўчиш у учун фойдали бўлиши борасида баҳслар пайдо бўлди. 

У ушбу ёзда катта эҳтимол билан "Олд Траффорд"да қолади ва бошқа бир нечта вариантлар билан Эрик тен Хаг жамоасида имкониятга эга чиқишда давом этиши мумкин. Саутгейт уни Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибга қўшиши учун ҳаракат қилиш фақат Рэшфорднинг ўзига боғлиқ. Бироқ мавсум старти МЮ ва Маркус учун кутилганидек яхши бўлмади.

Серхио Регилон ("Тоттенхэм"/Испания)

Конте бирор ўйинчини жамоасида кўришни истамаса, якунда улар жамоада қолган. "Тоттенхэм" сафида 2 мавсумда 67 та ўйинда майдонга тушган Регилон жамоанинг Жанубий Кореяда бўлган мавсумолди сафаридан четда қолди ва жорий мавсум Премьер-лиганинг ўтган икки турида ҳам майдонга туширилмади. Контенинг қанот ҳимоячилари у ўйин учун танлайдиган 3-4-3 тактик тизими учун жуда муҳим ва ўзининг чап қанот ҳимоясида Райан Сессеньон ва Иван Перишич ўртасида кураш бўлишини истайди. Перишич "Интер"дан текинга жамоага келиб қўшилган эди. 

"Шпорлар" келажагини ҳам режалаштирмоқда – 19 ёшли Дестини Удожи 15 миллион фунтга сотиб олиниб, сўнг собиқ жамоасига ижарага бериб юборилади. Регилон Испанияга қайтиши мумкин эди. У охирги марта сентябрь ойида терма жамоа сафига жалб қилинганди. Мунтазам ўйинларда иштирок этишгина уни яна терма жамоадаги ўрин учун курашга қайтариши мумкин.

Мансурбек Неъматов таржимаси 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика