UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  6 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  11 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  22 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  7 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4

ЖЧ-2034да стадионларда алкоголь бўлмайди! ФИФА Саудия Арабистони ҳукуматига қонунларни енгиллаштириш бўйича босим ўтказмайди Янгиликлар

ЖЧ-2034да стадионларда алкоголь бўлмайди! ФИФА Саудия Арабистони ҳукуматига қонунларни енгиллаштириш бўйича босим ўтказмайди

Саудия Арабистонида ўтиши режалаштирилган ЖЧ-2034 мусобақасида стадионларда алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш таъқиқланади.

"The Guardian"нинг хабарига кўра, Жаҳон чемпионати-2034 давомида стадионларда пиво сотилмайди. Фан-зона ва меҳмонхоналарда алкоголь сотиладими ёки йўқ, ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Аммо шуниси аниқки, ФИФА Саудия Арабистони ҳукуматига қонунларни юмшатиш бўйича босим ўктазмоқчи эмас. 

Таъкидланишича, ФИФА Қатардаги мундиаль тажрибасини инобатга олган. Ўшанда Қатар ҳукумати мусобақа даврида стадионларда алкоголь ичимликларини сотуви бўйича аввалига келишувга эришилганига қарамай, уни бузишга қарор қилишган – натижада ташкилот "Budweiser" пиво брендига эга ҳомийлардан бири "AB InBev"га 40 млн фунт компенсация тўлашга мажбур бўлган. 

Ҳозирда Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар савдоси тўлиқ тақиқланган – уни фақатгиан мусулмон бўлмаган дипломатлар Ар Риёддаги ягона дўкондан харид қилишлари мумкин. Шунингдек, мамлакат келажакда ҳам алкоголь маҳсулотлари муомаласини йўлга қўйишни режалаштирмаяпти.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика