UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34РАСМАН! "Челси"нинг собиқ юлдузи Виктор Мозес энди Қозоғистон жамоасида ўйнайди  1 16:06"Арсенал" Хулиан Альварес бўйича норасмий музокаралар ўтказди: Унинг товон пули 500 миллион евро!  0 15:41"Кайсериспор" — "Башакшеҳир". Ўзбек дуэти асосий таркибда!  4 15:30Палимпсест  2 15:09ОКМК Польша грандига қарши: Ўктамовнинг голи камлик қилди  2 14:18Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё кубоги финали, “Ман Сити” ўз майдонида, “Реал” сафарда ва бошқалар  0 14:00ТОП-10. 2025 йилнинг энг кўп даромад топган футболчилар. Роналду ва Месси ҳали ҳам етакчи  3 13:45Каземиро МЛСга йўл олмоқда: "Лос-Анджелес" бразилиялик учун асосий даъвогар  0 13:11Арбелоа Трентга "кетиш"ни маслаҳат бергани ростми?  5 12:58Сергей Токов — "Хоразм" бош мураббийи!  3 12:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Металлург"нинг қайта тикланганига бағишланган тадбир  0 12:10Альваро Арбелоа: "Танқидлар мени ташвишга солмайди, бор эътиборим эртанги ўйинда"  2 11:44"Галатасарой" ва "Атлетико" "Барселона" футболчисига харидор, бироқ...  1 11:25"Челси" 150 минг фунт жаримага тортилди  0 10:54"Қўқон-1912" Туркияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  4

ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат

Кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Қуйида мазкур турдан кейин уччала гуруҳдаги ҳолатни келтириб ўтамиз.

"А" гуруҳидаги натижалар.


"Б" гуруҳида қайд этилган натижалар.


"С" гуруҳида қайд этилган натижалар.


"А" гуруҳида Ўзбекистон ҳамда Эрон ҳозирча 100 фоизлик натижа қайд этиб туришибди. Кўпроқ гол урганимиз сабаб жадвалда биз биринчи ўриндамиз. 1-турда Қатарни енгга БАА ҳисобида 3 очко бор. Охирги иккита Осиё кубоги чемпиони Қатар эса икки турда бор йўғи 1 очко жамғарди.


"Б" гуруҳида бирданига 3 жамоа бир хил 4 очкодан йиғган. Булар: Иордания, Жанубий Корея ва Ироқ. Бу гуруҳда Ўмон ҳали очко олмади.


"С" гуруҳида Япония 6 очко йиғди, 12 та гол урди ва ҳали гол ўтказиб юбормади. Саудия Арабистонида 4, Баҳрайнда 3 очко. Австралия эса бор йўғи 1 очко олди.


ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи Осиё минтақасида 2 турдан кейин тўпурарлар пойгасида Такуми Минамино, Аясе Уэда, Хидемаса Морита (уччаласи Япония), Язан Ал Наймат (Иордания) ва Ҳассан Кадеш (Саудия Арабистони)лар иккитадан гол билан пешқадамлик қилишмоқда. Голли паслар борасида эса Юня Ито (Япония) ва Маҳмуд Ал Марди (Иордания) 3 тадан ассист билан етакчи. Ал марди ҳар уччала голли пасини айнан 2-турда Фаластинга қарши беллашувда берган. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳар иккала ўйинда ҳам биттадан голли пас берган ва ассистентлар борасида бир нечта футболчилар билан бирга иккинчи қаторда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъасида навбатдаги 3-тур учрашувлари 10 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ўша куни ўз майдонида Эронни қабул қилади.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика