ЖЧ-2026 финали қайси стадионда бўлиши маълум қилинди

Mirjalol Normatov
19 янв 2024, 20:52
2026 йилги Жаҳон чемпионати финал учрашуви ўтказилиш стадиони маълум бўлди.

Унга кўра, янгича форматда ўтадиган АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигидаги мундиалнинг финали Далласдаги AT&T стадионида бўлиб ўтади. Ушбу арена ўз бағрига 105 минг мухлисни сиғдира олади.

Финални ўзида ўтказиш учун Нью-Йорк ҳамда Майами шаҳри ҳам даъвогарлик қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›