UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  20 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  1 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  1 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

ЖЧ-2024. Лео Игита қаҳрамонга айланган учрашувда Қозоғистон ва Испания дуранг қайд этишди Янгиликлар

ЖЧ-2024. Лео Игита қаҳрамонга айланган учрашувда Қозоғистон ва Испания дуранг қайд этишди

Футзал бўйича ЖЧ-2024 "D" гуруҳ 1-тур доирасидаги Испания — Қозоғистон ўйини бўлиб ўтди.

Испания — Қозоғистон 1:1 

Голлар: Биржан Оразов (1), Хесус Гордилло (17),

Испания: Херреро Жезус, Томас Брага, Раул Гомез, Адольфо Фернандес, Мигель Мелладо

Захира: Чеми, Дидач Плана, Антонио Перес, Катела, Бойис, Франциско Кортес, Серхио Лозано, Жезус Гордилло, Раул Кампос (с)

Қозоғистон: Игита (с), Лео, Биржан Оразов, Даврон Турсагулов, Дуглас

Захира: Нарун Сериков, Арнолд Кнаф, Ринат Турегазин, Акжол Дарибай, Абдурсаул Абдуманапули, Азат Валиуллин, Алберт Акбаликов, Чингиз Ессенаманов, Жаҳонгир Рашит.

Матнли трансляция

Янгилаш

Учрашув якунланди.

40. Ҳакам ҳуштаги янгради ва бугунги қизиқарли баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

39. ТАЙМ-АУТ. Учрашув якунланишига 19 сония қолганида Испания терма жамоаси тайм-аут олди.

38. Испания сўнгги "штурм"ни тайёрламоқда.

Бугунги ўйинга 1808 нафар томошабин ташриф буюрди. 

38. Бугунги учрашув қаҳрамони Лео Игита яна бир зарбани бартараф этди.

Аренадаги мухлислар "Олға, Қозоғистон" дея ҳайқиришмоқда.

37. ТАЙМ-АУТ. Қозоғистон терма жамоаси бир дақиқалик танаффус имкониятидан фойдаланди.

36. Испания терма жамоасига яна бир маротаба VARга мурожат қилди. Бу сафарги мурожат пенальти учун эди. Ҳакам эса такрорий лавҳадан сўнг 11 метрлик зарба белгиланмаслигини шаҳсан ўзи эълон қилди.

35. Қозоғистон терма жамоаси тезкор қарши ҳужум уюштирди. Дарвозабон билан бирга-бир чиққан Дуглас эса кучсиз зарба берди ва испаниялик дарвозабон тўпни қайтариб юборди.

34. ЗАРБААА!!! Игита ҳужумда ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда. Бу сафарги зарба дарвозаги бурчагининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

33. СЕЙЙЙЙВ! Игитадан яна бир сейв. Лео рақиб йўлланган кучли зарбани тўхтади.

31. Игита ўзи зарба бериб кўрди, бироқ зарба ўта ноаниқ.

30. Зарбаааа!!! Қозоғистонлик футзалчи Акбаликов Альберт кучли зарба берди, аммо зарбага бироз аниқлик етишмади.

29. Узоқ масофадан йўлланган кучли зарбани "Супер" Игита тўсди.

28. Бурчак зарбаси хавфли вазият билан якун топмади. Ноаниқ зарба, холос.

28. Қозоғистон хавфли қарши ҳужум уюштирди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

28. Испанлар яна бир жарима зарбаси ишлаб олишди. Зарбани эса Қозоғистоннинг 8 рақамли футзалчиси Лео бартараф этди.

27. СЕЙЙЙЙВ!!!  Лео Игита кетма-кет иккита аниқ зарбани бартараф этди. Қозоғистон терма жамоаси сардори "даҳшатли" ўйин намойиш этмоқда.

26. Испания бурчак зарбасини зарба билан якунлади, аммо зарба ноаниқ.

26. Испания паркет марказида тўпга эгалик қилмоқда. Қозоғистон эса, зич ҳимояланмоқда.

25. Бугунги учрашувни бевосита "Андижон" спорт комплексидан томоша қилиш учун ташриф буюрган мингдан ортиқ қозоғистонлик мухлислар ўз суюклиларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашмоқда.

24. Тўп назорати ва ниҳоят Қозоғистон томонига ўтди.

23. Иккинчи таймда қозоғистонликлар биринчи бўлиб қоидани бузишди. Фоллар бўйича 0:1.

22. Испания терма жамоаси аъзоси Мигель Мелладонинг зарбаси ноаниқ чиқди ва тўп дарвозаси устидан ўтиб кетди.

21.Иккинчи бўлимни бошлаб берган Испания, ҳозирча тўпга эгалик қилмоқда.

Ҳакам ҳуштагини чалди ва иккинчи бўлим бошланди!!!!

Тайм якунланди. Ҳисоб 1:1.

Танаффус!!!

20. ТАЙМ-АУТ. Испания сўнгги сонияларда тайм-аут олишга қарор қилди.

20. Испания жарима хавфли жарима зарбасини ишлаб олди.

19. Тайм якунланишига бир дақиқа қолганида Қозоғистон терма жамоасига пенальти сўраб VARга мурожат қилди, аммо ҳакам такрорий вазиятдан кўрганидан сўнг 11 метрлик жарима зарбасини белгиламади.

18. Испания ҳужум қилишда давом этмоқда. 7 рақамли футзлачи Кортеснинг зарбасини Игита бартараф этди. 

17. Гооооол. Испания жамоасининг 10 рақамли футзалчиси Хесус Гордилло ва ниҳоят рақиб дарвозасига йўл топа олди. Ҳисоб 1:1.

16. Қозоғистон бурчак зарбасини амалга оширди, аммо рақиб дарвозабони тўпга биринчи бўлиб эга чиқди.

14. Қизил карточка амал қилиш вақти тугади ва Қозоғистон терма жамоаси паркетга тўлиқ таркиби билан қайтди. Кетма-кет иккита зарба берган қозоғистонликларга аниқлик етишмади.

13. Испания терма жамоаси дарвозабони ўзи зарба бериб кўрди, аммо зарбага бироз аниқлик етишмади.

13. Адолфо Фернандес юқори бурчакни пойлади, аммо Игита ўз жамоасини яна бир бор қутқарди.

12. Испания бир киши кам бўлиб қолган рақиб дарвозасига кетма-кет зарбалар йўллади, аммо Қозоғистон терма жамоаси сардори ва дарвозабони Игита ўз ўрнида.

11. ТАЙМ-АУТ. Қозоғистон терма жамоаси тайм-аут олишга қарор қилди.

10.  Испаниялик футзалчи Кателанинг зарбаси ноаниқ бўлди.

10. Қозоғистон терма жамоаси дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

9. Ҳакам Қозоғистон терма жамоасининг 12 рақамли Турсагулов Дауренга қизил карточка кўрсатди.

9. Қозоғистон терма жамоаси ҳужум вақтида испаниялик футзалчи Антонио Перес жароҳат олди. Испания вакиллари эса, ушбу фолга "челлендж" сўрашди.

1. ГООООЛЛЛ. Бош ҳакамнинг ҳуштагидан 7 секунд ўтар-ўтмас Қозоғистон терма жамоаси футзалчиси Биржан Оразов ўз қанотидан кучли зарба берди ва ҳисобни очди.

1. Учрашув бошланди. Испания қизил кўк, Қозоғистон сариқ либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика