UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  2 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

ЖЧ-2022. Коста-Рика Япония муддатидан аввал плей-оффга чиқишига йўл қўймади Янгиликлар

ЖЧ-2022. Коста-Рика Япония муддатидан аввал плей-оффга чиқишига йўл қўймади

ЖЧ-2022нинг 2-туридан ўрин олган Япония - Коста-Рика бўлиб ўтди.

Япония – Коста-Рика 0:1 
"Аҳмад бин Али" стадиони
Гол: 0:1 – 81 Фуллер.

Япония – Гонда, Ямане (Митома, 62), Йошида, Итакура, Нагатомо (Ито, 46), Эндо, Камада, Морита, Доан (Ито, 67), Сома (Минамино, 82), Уэда (Асано, 46).

Коста-Рика – Навас, Фуллер, Дуарте, Уостон, Кальво, Овьедо, Борхес (Салас, 89), Техеда, Торрес (Агилера, 65), Кэмпбелл (Чакон, 90), Контрерас (Беннетте, 65).

Огоҳлантиришлар: Контрерас (41), Ямане (44), Борхес (61), Кальво (70), Итакура (84), Эндо (90).


Япония

Чемпионат Мира. Группа Е . 2-тур

27/11/2022, 15:00

1
:
0
Тугади

Коста-Рика

Кейшер Фуллер - 81'

Стадион: Ahmed bin Ali Stadium, 41479 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
44'  Мики Яманэ
46'  Аясэ Уэда (Такума Асано)
46'  Юто Нагатомо (Хироки Ито)
62'  Мики Яманэ (Каору Митома)
67'  Рицу Доан (Дзюня Ито)
82'  Юки Сома (Такуми Минамино)
84'  Ко Итакура
90'  Ватару Эндо
41'  Энтони Контрерас
61'  Сельсо Борхес
65'  Герсон Торрес (Брэндон Агилера)
65'  Энтони Контрерас (Джевисон Беннетт)
70'  Франсиско Кальво
81'  Кейшер Фуллер
81'  Ельцин Техеда
89'  Сельсо Борхес (Йоустин Салас)
90'  Хоэль Кэмпбелл (Даниэль Чакон)

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

 

ЯНГИЛАШ


90+7-дақиқа. Бўлди, Майкл Оливер ўйин якунланини билдирувчи ҳуштагини чалди. Коста-Рика минимал ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди ва гуруҳда учинчи ўринга кўтарилиб олди. Германия эса ҳозирча охирги.    

Узатмадан кейин иш зарбагача етиб бормади, қайтган тўпни ҳам "жонини" бераётган коста-рикаликлар рақибга тегиб, майдондан чиқиш кетишини таъминлашди.    

90+5-дақиқа. Қоида бузилди. Японлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Балки бу охирги имкониятдир. 

90+3-дақиқа. Огоҳлантириш! Ватару Эндога рақибнинг қарши ҳужумини бузгани учун сариқ кўрсатилди.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

85-дақиқа. Япония рақибнинг зич ҳимоясида заиф нуқтани изламоқда.  

84-дақиқа. Огоҳлантириш! Ко Итакура қоидани бузгани учун сариқ карточка ишлаб олди. 

82-дақиқа. Ўзгариш! Юки Сома ўрнига Такуми Минамино туширилди.

81-дақиқа. ГОООООООООЛ! Кейшер Фуллер ҳисобни очди! Чиройли гол, жуда муҳим гол!

79-дақиқа. Коста-Риканинг кам сонли ҳужумларидан бири оффсайд туфайли узилиб қолди.  

77-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юборишди.  

76ақиқа. Дзюни Итонинг узатмаси қовушмади, ёки у зарба берганмиди, бизга қоронғу.  

72-дақиқа. Камада зарба берди, "жонли" девордан қайтган тўпга Даити яна зарба берди, аммо ҳар сафар ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.  

70-дақиқа. Огоҳлантириш! Франсиско Кальво огоҳлантирилди. Хавфли жарима зарбаси. 

67-дақиқа. Ўзгариш! Рицу Доан ўрнига Дзюни Ито. 

62-дақиқа. Ўзгариш! Мико Яманэ ўрнини Каору Митомага бўшатиб берди. 

62-дақиқа. Огоҳлантириш! Селсо Борхесга сариқ.

49-дақиқа. Иккинчи бўлим анча "жонли" равишда бошланди.  

Ўзгариш! Танаффусдан Уэда қайтмади, майдонда унинг ўрнини Асано эгаллайди. 

46-дақиқа. Иккинчи тайм бошланди

45-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлимга 50 сония қўшиб беришга қарор қилибди. Бу вақтда ҳам иш хавфли вазиятгача етиб бормагач, Майк Оливер бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.  


44-дақиқа. Огоҳлантириш! Энди ҳакам карточкани Мики Яманэга кўрсатди. 

41-дақиқа. Огоҳлантириш! Мая Йошидага нисбатан ўта қўпол ўйнагани учун Энтони Контрерасга сариқ карточка кўрсатилди.  

35-дақиқа. Коста-Риканинг узоы давом этган ҳужуми Кэмпбелнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.  

30-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 42% — 58% Коста-Рика фойдасига.

21-дақиқа. Коста-Рика ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, лекин иш зарбагача етиб бормади. 

18-дақиқа. Камада ҳужумга қўшилган ҳимоячини кўрди ва тўпни унга ташлаб берди, бироқ Мики Яманэнинг узатмаси қовушмади. 

16-дақиқа. Ўйин темпи бирмунча тушгандек. 

13-дақиқа. Ўнг қанотдан японлар олдинга ўтишди ва Доан тўпни марказга йўллади, аммо шериклари бу узатмага улгуришмади. 

9-дақиқа. Узатмадаги хато сабаб номинал меҳмонлар тўпни йўқотишди.   

6-дақиқа. Узатмадан кейин Гонда баланд сакраб тўпни эгаллаб олди.  

5-дақиқа. Коста-Рика жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди.

Айнан осиёликлар учрашувдаги биринчи бурчак зарбасини амалга оширадиган бўлишди. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Японлар дарҳол ҳужумга ўтишди. 


Япония – Коста-Рика
27 ноябрь, 15.00, "стадион Аҳмад бин Али"

Япония - 12. Шуичи Гонда, 2. Мики Ямане, 4. Ко Итакура, 22. Мая Йошида, 5. Юта Нагатомо, 6. Ватару Эндо, 13. Хидемаса Морита, 8. Рицу Доан, 15. Даити Камада, 24. Юки Сома, 21. Аясе Уеда.

Коста-Рика - 1. Навас, 19. Кендалл Уотсон, 6. Оскар Дуарте, 15. Франсиско Кальво, 8. Брайан Овьедо, 4. Кейшер Фуллер, 5. Сельсо Боргес, 17. Ельцин Техеда, 13. Герсон Торрес, 7. Антони Контрерас, 12. Хоэль Кемпбелл.

Япония

Чемпионат Мира. Группа Е . 2-тур

27/11/2022, 15:00

1
:
0
Тугади

Коста-Рика

Кейшер Фуллер - 81'

Стадион: Ahmed bin Ali Stadium, 41479 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
44'  Мики Яманэ
46'  Аясэ Уэда (Такума Асано)
46'  Юто Нагатомо (Хироки Ито)
62'  Мики Яманэ (Каору Митома)
67'  Рицу Доан (Дзюня Ито)
82'  Юки Сома (Такуми Минамино)
84'  Ко Итакура
90'  Ватару Эндо
41'  Энтони Контрерас
61'  Сельсо Борхес
65'  Герсон Торрес (Брэндон Агилера)
65'  Энтони Контрерас (Джевисон Беннетт)
70'  Франсиско Кальво
81'  Кейшер Фуллер
81'  Ельцин Техеда
89'  Сельсо Борхес (Йоустин Салас)
90'  Хоэль Кэмпбелл (Даниэль Чакон)

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика