UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  8 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  386 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1

ЖЧ-2022. Хорватия Канада устидан иродали ғалабага эришган ҳолда ўз гуруҳида етакчига айланди, шимолий америкаликлар эса турнир билан хайрлашишди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Хорватия Канада устидан иродали ғалабага эришган ҳолда ўз гуруҳида етакчига айланди, шимолий америкаликлар эса турнир билан хайрлашишди

ЖЧ-2022 гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги Хорватия – Канада ўйини бўлиб ўтди.

Хорватия – Канада 4:1

Голлар: Крамарич (36, 70), Ливая (44), Майер (90+4) – Дэвис (2)

Хорватия: Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Модрич, Ковачич, Брозович, Перишич, Крамарич, Ливая.

Канада: Борян, Ларейя, Витория, Миллер, Жонстон, Хатчинсон, Эуштакиу, Ларин, Дэвид, Бьюкенен, Дэвис.


Хорватия

Андрей Крамарич - 36', Марко Ливая - 44', Андрей Крамарич - 70', Ловро Майер - 90'

Чемпионат Мира. Группа F . 2-тур

27/11/2022, 20:00

1
:
4
Тугади

Канада

Альфонсо Дэвис - 2'

Стадион: Khalifa International Stadium, 44374 томошабин

Бош ҳакам: Andres Matonte

45'
90'
36'  Андрей Крамарич
36'  Иван Перишич
44'  Марко Ливая
44'  Йосип Юранович
56'  Деян Ловрен
60'  Марко Ливая (Бруно Петкович)
70'  Андрей Крамарич
70'  Иван Перишич
72'  Андрей Крамарич (Никола Влашич)
85'  Лука Модрич
86'  Иван Перишич (Мислав Оршич)
86'  Лука Модрич (Марио Пашалич)
86'  Матео Ковачич (Ловро Майер)
90'  Ловро Майер
90'  Мислав Оршич
2'  Альфонсо Дэвис
2'  Таджон Бучанан
46'  Кайл Ларин (Джонатан Осорио)
46'  Стивен Эуштакиу (Исмаэль Коне)
52'  Таджон Бучанан
62'  Ричи Ларея (Дэвид Хойлетт)
72'  Джонатан Дэвид (Лукас Даниэль Каваллини)
72'  Атиба Хутчинсон (Сэм Адекугбе)
85'  Камал Миллер



ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!


90+4. Сўнгги нуқта! Хорватия осонлик билан қарши ҳужумдан гол уриб кетмоқда. Гол муаллифи эса Майер, Оршичдан ассист!

90. Бош ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди, ўрганиб ҳам қолдик.

90. Оршич кутилганидек зарба бера олмади. У шеригининг пасидан сўнг жарима майдончаси яқинидан жуда оддий зарба йўллади.

88. Ўйиннинг сўнггида канадаликлар тўпга кўпроқ эгалик қилишмоқда, аммо энди Дэвис ва унинг шериклари қайтиши ўта қийин бўлади.


– сайтимиз фотографидан навбатдаги ижод наъмунаси.



81. Қатардан Толибжон Қосимовнинг маълум қилишича, стадионда бугунги ўйинга 44374 мухлис ташриф буюргани эълон қилинди.

78. Боряндан иккита сейв. Канадаликлар посбони жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Хорватия таркибида зарбаларга Перишич ва Брозович муаллифлик қилишди.

73. Канадада эса икки ўзгариш: Хатчинсон ўз ўрнини Адекугбега, Давид эса Каваллинига бўшатиб берди.

73. Хорватияда ўзгариш: дубль муаллифи Крамарич ўз ўрнини Влашичга бўшатиб берди.

70. ГООООЛ!! Перишичнинг қанотдан жарима майдончаси ичига узатган тўпини Крамарич рақиб дарвозасига йўллади. Бу вазиятда канадалик ўйинчилар жуда бўш ҳаракат қилишди.

68. Ўйин темпи кескин пасайди, жамоалардан "уйғониш"ларини кутиб қоламиз.


– Толибжон Қосимовдан навбатдаги суратлар. Кўпроқ суратларнинг Championat.Asia'нинг телеграм каналида кўришингиз мумкин.



63. Альфонсо Дэвис жарима зарбасида ўзини синаб кўрди, аммо унинг йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

62. Навбат Канадага: Хойлетт Ларейяни алмаштирди.

60. Хорватияда ўзгариш: Ливая майдонни тарк этди, Петкович уни алмаштирди.

56. Ловрен сариқ карточка олмоқда, ҳам кечикиб бўлса ҳам ҳимоячини жазолади.

56. Ажойиб сейв кўрсатиш вақти хорватияликлар посбони Ливаковичга келди. У Дэвиднинг зарбасини чиройли тарзда қайтарди.

54. Хорватия учинчи голга жуда яқин келди, аммо Боряннинг ажойиб сейви канадаликларни голдан сақлаб қолди.

52. Ўйиндан дастлабки сариқ карточка Канада термаси ўйинчиси Бьюкененга кўрсатилди.

49. Осорои! Захирадан майдонга тушган футболчи жарима майдончаси ташқарисидан жуда хавфли зарба берди, аммо унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи таймга старт берилди!


– Иккинчи тайм олдидан Канадада ўзгариш: Осорио ва Коне майдонга тушди, улар мос равишда Ларин ва Эуштакиуни алмаштиришди.


– Ушбу ўйинда сайтимиз фотографи Толибжон Қосимов ишламоқда, бу эса унинг ижод наъмуналаридан бир нечтаси.



ТАНАФФУС


45+3. Хорватия ўйинни анча кучайтирди, жамоа учинчи голга қараб ошиқмоқда.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44. ГОООООООЛ!!! Ливаядан ажойиб гол. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси рақиб дарвозасидан ўрин олди!

40. Эуштакиу жароҳат олганга ўхшайди. У майдонда ётибди ва шифокорларни кутмоқда.

36. Крамарич! Хорватиянинг позицион ҳужуми билан гол билан якунланмоқда! Ҳужумчи Перишичнинг ажойиб пасидан сўнг дарвозага яқин жойдан узоқ бурчакни мўлжалга олди.

35. Ливая! Хорватиялик ўйинчининг жарима майдончаси ичидан берган кучли зарбасини Ливакович қийинчилик билан бартараф этди. Хорватлар ҳужумларни анча кучайтиришди.

26. ГООООЛ! Йўқ, Крамаричнинг ажойиб голи ўйиндан ташқари ҳолат сабаб бекор қилинди.

22. Ливая ҳисобни тенглаштириши мумкин. Ҳужумчи дарвозабон қаршисида жуда ноқулай келган тўпни оёғини қўйишга улгурди. Аммо, унинг зарбаси оддий чиқди ва Ливакович осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

21. Юрановичнинг оддий жойда тўп йўқотиши қимматга тушиши мумкин эди. Хорватлар бахтига "Бавария" ўйинчиси ҳужумни кескинлаштириш чоғида шеригига пас бера олмади.

18. Ҳозирча ўйинда фақатгина битта зарба кўрдик ва ўша ҳам голга айланди. Икки жамоа ҳам, айниқса Хорватия жонланиши керак.

13. Хорватия ҳужумларни бироз кучайтирди. Аммо, ҳозирча Далич шогирдлари шимолий америкаликларнинг голига реакция қила олишмаяпти.

9. Дэвис Ларинни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, аммо ҳакам кеч бўлсада ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

6. Дарҳақиқат! Бу Канаданинг Жаҳон чемпионати тарихидаги илк голи!

2. ГОООООООЛ!!! Альфонсо Дэвис ҳисобни очмоқда. У қанотдан жарима майдончаси ичига ташлаб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!



1. Ўйин бошланди!


– Давлатлар мадҳиялари янграмоқда.

– Барчага салом! Бугун сизлар билан ЖЧ-2022 "F" гуруҳи 2-тур доирасидаги Хорватия – Канада ўйинини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика