UZ

Сўнгги янгиликлар

03:37Испания Кубоги. Ўта иродали "Реал" дербида "Атлетико"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  7 01:15Роналду ва "Ал Наср" Саудия Арабистони Суперкубоги учун курашдан чиқди  26 00:58"Эвертон" футболчиси "Челси"га рад жавобини берди  0 00:43"Ювентус"нинг яна бир қанча қинғир ишлари очиқланди. Клубдан яна 15 очко олиб ташланиши мумкин!  6 00:29Италия клуби бугуноқ Шомуродов ишини якунламоқчи!  13 23:53Испания Кубоги. "Реал" - "Атлетико". Асосий таркиблар маълум!  16 23:25"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда"  1 23:00⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда  21 22:53Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-20 термаси Саудия Арабистони ёшларини ишончли тарзда мағлуб қилди  6 22:47"Навбаҳор" йиғинига черногориялик футболчи бориб қўшилди  6 22:31"Пахтакор" Файзуллаевнинг голи эвазига "Младост"ни мағлуб этди  10 22:17Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали. "Ал Наср" - "Ал Иттиҳод". Асосий таркиблар маълум!  20 21:59Беш нафар "Ман Сити" футболчиси Гвардиоладан норози  4 21:37"Атлетико" Ферран Торреснинг вазиятини кузатиб бормоқда  1 21:17Расман: Александар Станисавлевич "Бухоро" футболчисига айланди  7

ЖЧ-2022. Франция Тунисга ютқазди, лекин гуруҳда пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Франция Тунисга ютқазди, лекин гуруҳда пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди

Теглар :  ФранцияТунис
Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Тунис — Франция учрашуви якунланди.

Ўйинда Тунис 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Франция гарчи мағлубиятга учраган бўлсада, гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, 1/8 финалга йўл олди. 


Тунис – Франция 1:0

Гол: Хазри 58.

30 ноябрь, 20.00, «Education City Stadium»

Тунис – Дамен, Кешрида, Гандри, Мерья, Тальби, Маалуль, Схири, Лаидуни, Бен-Ромдан (Шалали, 74), Слиман (Абди, 83), Хазри (Жебали, 59).

Франция – Манданда, Дисаси, Варан (Салиба, 63), Конате, Камавинга, Верету (Рабьо, 63), Тчуамени, Фофана (Гризманн, 73), Гендузи (Дембеле, 79), Коман (Мбаппе, 63), Коло-Муани.

Огоҳлантиришлар: Кешрида 28.


Ушбу саҳифа орқали учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


102. Учрашув якунланди!


100. ВАР голни бекор қилди. 


98. ГООООЛ! Гризманн сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирмоқда! Ўнг оёқдаги кучли зарба ва гол. Йўқ, гол ҳисобланмади. Гризманн ўйиндан ташқари ҳолатда экан!


94. Тунисликлар кетма-кет ўйин қоидаларини бузишмоқда. Франция эса сўнгги дақиқани ҳужумда ўтказяпти. 


90. Ҳакам 2-бўлимга 8 дақиқа вақт қўшиб берди. 


89. Мбаппе чап қанотдан рейд уюштирди. Унинг зарбасини дарвозабон Дамен бартараф этди. 


85. Европаликларнинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди. 


80. Франузлар олдинга ўтишмоқда. Янги тушган футболчилар ҳисобига жамоа ҳужумлар сонини оширди. 


79. Францияда сўнгги ўзгариш: Гендузи ўрнига Дембеле ўйинни тугатиб қўяди. 


78. Ўйин темпи ошган. Майдонда кураш кечмоқда. Майда фоллар ҳам кўпайди. 


75. Тунисда Бен-Ромдан ўрнига Чалели майдонга тушди. 


73. Фафана ўрнига Гризманн туширилди. 


70. Аммо Тунис ҳам ҳужумда давом этяпти. 


67. Учта ўзгаришдан кейин Франция ҳам олдинга ўта бошлаяпти. 


64. Францияда бирйўла учта ўзгариш: Варан, Коман ва Верету ўрнига Салиба, Мбаппе, Рабьо ўйинни давом эттиради. 


62. Нариги учрашувда Австралия ҳисобни очди. 


60. Гол урган Хазри майдонни тарк этди. Унинг ўрнига учрашувни Жебали давом эттиради.


58. ГООООООЛ!!!! Хазриииии!!!! У бир неча футболчи орасидан қочиб кетган ҳолда Манданда дарвозасини ишғол этмоқда - 1:0!


56. Тунис фаолликни йўқотаётгани йўқ. Жамоада ҳали плей-офф учун имконият бор. Бу паралелл ўйиндаги натижага ҳам боғлиқ. 


52. Лайдунииии! Африкаликлар яна олдинга ўтишди. Аммо навбатдаги ҳужум ҳам самара бергани йўқ. 


48. Тунис сардори Хазри Чуамени билан тўқнашувда йиқилиб тушди. Аммо жарима зарбаси йўқ. 


ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!


Танаффусда ўқиш учун: ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ)


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!


45+2. Хазри узоқдан зарба берди. Аммо ноаниқ. 


45. Ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди. 


44. Паралелл равишда ўтаётган Тунис - Франция учрашувида ҳамон 0:0 ҳисоби қайд этилмоқда. Ўйиндан матнли трансляцияни ҳам кузатиб боришингиз мумкин


43. Туниснинг яна бир ҳужуми офсайд билан якунланди. 


39. Камавинганинг етказиб берган тўпига жамоадошлари етиб кела олишмади. 


35. Зарбааа! Хазрииии! Унинг чап оёқдаги зарбасини Манданда бартараф этди. 


33. Тунисликларнинг навбатдаги ҳужумини Камавинга бартараф этди. 


28. Кешрида Камавингага нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка била жазоланди. 


25. Хавфли вазияяттттт! Команнинг дарвоза яқинидан чап оёқда берган зарбаси ноаниқ бўлди. 


23. Ана энди ўйин майдоннинг Тунис дарвозаси жойлашган қисмига ҳам ўтди - Франция ҳужум ташкил қила бошлади. 


19. Учрашувнинг 19-дақиқасига келиб францияликлар ҳам олдинга ўта бошлашди. 


17. Тунис Франциянинг иккинчи таркибига босим қилмоқда. Французлар асосий вақтни ҳимояда ўтказишмоқда. 


13. Камавинга жарима майдончаси ичида Хазрини йиқитди. Аммо пенальти йўқ. Давом этамиз. 


11. Тунисликлар ҳозирча биринчи рақам сифатида ҳаракат қилишмоқда. 


8. ГОООЛ!!! Афсуски ҳисобга олинмади.... Тунис футболчиси Гандри ҳисобни очганди. Афсуски ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Ҳисоб очилмай қолди. 


5. Тунис олдинга ўтмоқда. Ўйиндаги дастлабки бурчак зарбасини африкаликлар амалга оширишди. 


3. Қанотда Ҳазри ва Камавинга тўқнашуви бўлди. Фол. 


- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Тунис бошлаб берди!


- Давлатлар мадҳияси янграмоқда. 


- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Тунис ва Франция ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз. 


Тунис

Вахби Хазри - 58'

Чемпионат Мира. Группа D . 3-тур

30/11/2022, 20:00

0
:
1
Тугади

Франция

Стадион: Education City Stadium, 43627 томошабин

Бош ҳакам: Matthew Conger

45'
90'
28'  Вайди Кечрида
58'  Вахби Хазри
58'  Аисса Лаидуни
60'  Вахби Хазри (Иссам Жебали)
74'  Мохамед Али Бен Ромдхан (Гелен Шалали)
83'  Анис Бен Слимане (Али Абди)
63'  Рафаэль Варан (Вильям Салиба)
63'  Жордан Верету (Адриен Рабьо)
63'  Кингсли Коман (Килиан Мбаппе)
73'  Юссуф Фофана (Антуан Гризманн)
79'  Маттео Гендузи (Усман Дембеле)
90'  Антуан Гризманн

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+6   
30 ноя 20:05:34
Baxti Buxarski Qodirov
Янги У́збекистонга ток у́чди ёки бизни худуд янги У́збекистон таркибига кирмайдими
+2   
30 ноя 21:02:33
LiverpulBavariya
Baxti Buxarski Qodirov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Янги У́збекистонга ток у́чди ёки бизни худуд янги У́збекистон таркибига кирмайдими
Yangi Oʻzbekistonga teleminoradan boshqa hududlar kirmaydi
+1   
30 ноя 23:47:22
REAL_MADRID_N11
Murodilladoctor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Man bitta narsaga acindim qimorbozlarni yutqazganiga hech Kim kutmagandi fransiya yutqizadi deb. Championat asiyani qimorni reklamasiga qarshiman. Qancha qancha milyardlab pullar dovlatimizdan chiqib ketyapti
Tunis 2 ta to'p farqi bilan yutqazmaydiga 15.000$ tikkandim. 48.360$ bo'lib qaytdi. Yutadiganlar ham bor. Bu uchun kuchli ekspert bo'lish kerak. Tavakkal hammasi ham. Kafolatlanmagan. Ammo aql shu tavakkalni 90% ga to'g'ri chiqishiga yordam beradi.
+1   
30 ноя 22:27:45
Fc Milan20
A.Qosimov AC Milan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Benzemani Liverpulga urgan goliday Grizmannikiniyam yo'q qilishdi.Menimcha bunde holatda gol belgilash kerak to'p himoyachidan kelgan payt o'yindan tashqaridamasidi Antuan.
To'g'ri umuman offsayd degan narsa yo'q edi. To'p tunislik himoyachidan keldi.
+1   
30 ноя 22:22:58
Neuling
HAVASKOR JURNALIST фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kartoshka??? Sholg'om deb qo'yormabsizda)))
Sholgom)
+1   
30 ноя 22:11:27
A.Qosimov AC Milan
Benzemani Liverpulga urgan goliday Grizmannikiniyam yo'q qilishdi.Menimcha bunde holatda gol belgilash kerak to'p himoyachidan kelgan payt o'yindan tashqaridamasidi Antuan.
+1   
30 ноя 22:08:15
Muhammadxon Mamatov
Ўйин тугагандан кнги кайфият ёқди менга ҳамма хурсанд эди Франсия масалани хал қилиб бўлган Тунис Франсияни ютгани ун хурсанд
+1   
30 ноя 22:04:01
HAVASKOR JURNALIST
Neuling фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tögri kartochkalarga qaraladi. Kartoshkalar ham teng bölib qolsa-ya!
Kartoshka??? Sholg'om deb qo'yormabsizda)))
+1   
30 ноя 22:00:03
RM&Ars&Int&BVB&PSJ
Sudya tunisi yutiwini xolavordi
+1   
30 ноя 21:57:27
Sardorbek((
Neuling фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tögri kartochkalarga qaraladi. Kartoshkalar ham teng bölib qolsa-ya!
Unda don don ziki o'ynashadi
+1   
30 ноя 21:20:30
Urolbek To'lqinovich Jumanazarov
Fransiyaga g'alaba muhim emas shuning uchun be havotir o‘ynayabdi
   
01 дек 03:15:07
Нурла
Франция к.. ..лик килди
   
30 ноя 22:49:26
Murodilladoctor
Man bitta narsaga acindim qimorbozlarni yutqazganiga hech Kim kutmagandi fransiya yutqizadi deb. Championat asiyani qimorni reklamasiga qarshiman. Qancha qancha milyardlab pullar dovlatimizdan chiqib ketyapti
   
30 ноя 22:12:11
Fergana_Sux
Sardorbek(( фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Unda don don ziki o'ynashadi
Dumaladim))))
   
30 ноя 22:04:55
Fc Milan20
VAR degan narsani o'ylab topganni lekin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика