ЖЧ-2022 саралаши. Яман – Фаластин баҳси тақдирини ягона гол ҳал этди

Eldor Akmurzayev
14 ноя 2019, 21:50
ЖЧ-2022 саралаши доирасида Осиё қитъасининг “D” гуруҳидан ўрин олган 5-турнинг навбатдаги ўйини Яман ҳамда Фаластин ўртасида ўтказилди.

Учрашувдаги ягона гол муаллифи мезбонларнинг 19 ёшли футболчиси Омар Ал Даҳи бўлди ва майдон эгаларига минимал ғалабани келтирди.

Маълумот ўрнида, Фаластин 34 дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Ислом Батран қоидабузарлиги учун ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia