UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

ЖЧ-2022 саралаш. Драган Скочич: "Эронга қайтганимдан бери бекор ўтирганим йўқ" Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. Драган Скочич: "Эронга қайтганимдан бери бекор ўтирганим йўқ"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Драган Скочич маҳаллий ОАВга интервью берди.

Маълумки, Эрон миллий терма жамоасини октябрь ва ноябрда ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган ўта муҳим баҳслар кутмоқда. Баҳрайн ва Ироққа мағлуб бўлганидан сўнг бу жамоа бирмунча қийин аҳволда қолган ва гуруҳдан чиқиш учун қолган ўйинларнинг ҳаммасини ютишга тўғри келади. 

Тўрт ойга яқин танаффусдан сўнг яна рестарт олган Эрон чемпионатини мураббий диққат билан кузатиб келмоқда. "Мен қайтганимдан бери бекор ўтирганим йўқ, - дейди Драган Скочич. - Чемпионат ўйинларига бориб бир қатор футболчиларни кузатяпман. Терма жамоага лойиқ футболчиларни ўрганишда давом этаман. Кузда бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди. Гуруҳдан чиқиш учун Камбоджа, Гонконг, Баҳрайн ва Ироқни мағлуб этишимиз шарт".

51 ёшли мураббий ўз интервьюсида яна шундай деди: "Албатта, ҳозирги вазият яхши эмас. Бироқ келажакка умид билан қараяпмиз. Мен Эронда катта ишларни амалга оширишни хоҳлайман. Терма жамоа билан жаҳон чемпионатига чиқиш бош мақсадим ҳисобланади. Энг муҳими, футболчиларнинг кўзи ёниб турганини кўриш. Шундагина менинг ишим ҳам осонлашади. Катта ўйлайдиган пайт келди. Эрон Осиёда муҳим ўрин тутади, бу мамлакат учун жаҳон чемпионатига чиқиш нақадар муҳим эканини жуда яхши тушунаман. Мен ҳам шу мақсадда келганман".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика