UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  2 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

ЖЧ-2022. Португалия Уругвайни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Португалия Уругвайни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Жаҳон Чемпионатининг "H" гуруҳидан ўрин олган Португалия - Уругвай ўйини якунланди.

ЖЧ-2022. Португалия - Уругвай 2:0

Голлар: Бруну Фернандеш (Рафаэл Геррейру) 54', Бруну Фернандеш (пен) 90+3

Португалия: 22. Диогу Кошта, 20. Жуан Канселу, 4. Рубен Диаш, 3. Пепе, 19. Нуну Менде (5. Рафаэл Геррейру 42'), 8. Бруну Фернандеш, 18. Рубен Невеш (15. Рафаэл Леау 69'), 14. Вильям Карвалью (6. Жуан Палинья 82'), 10. Бернарду Силва, 7. Криштиану Роналду (26. Гонсало Рамос 82'), 11. Жуан Феликс (23. Матеус Луис 82').

Захира: 1. Руй Патрисиу, 12. Жозе Са, 2. Диогу Дало, 9. Андре Силва, 16. Витинья, 17. Жуан Мариу, 21. Рикардо Орта, 24. Антониу Силва.

Уругвай: 23. Серхио Рочет, 19. Себастьян Коатес, 3. Диего Годин (8. Факундо Пельистри 62'), 2. Хосе Хименес, 13. Гильермо Варела, 16. Матиас Оливера (17. Матиас Винья 86'), 15. Федерико Вальверде, 5. Матиас Весино (10. Джорджиан Де Арраскаэта 62'), 6. Родриго Бентанкур, 11. Дарвин Нуньес (18. Макси Гомес 72'), 21. Эдинсон Кавани (9. Луис Суарес 73'). 

Захира: 1. Фернандо Муслера, 12. Себастьян Соса, 22. Мартин Касерес, 26. Хосе Родригес, 25. Мануэль Угарте, 14. Лукас Торрейра, 24. Агустин Каноббио, 7. Николас де ла Крус, 20. Факундо Торрес.

Огоҳлантиришлар: Родриго Бентанкур 6', Рубен Невеш 38', Матиас Оливера 44', Жуан Феликс 77', Рубен Диаш 89'

Португалия

Бруну Фернандеш - 54', Бруну Фернандеш - 90'

Чемпионат Мира. Группа Н . 2-тур

29/11/2022, 00:00

0
:
2
Тугади

Уругвай

Стадион: Lusail Stadium, 88668 томошабин

Бош ҳакам: Alireza Faghani

45'
90'
38'  Рубен Невеш
42'  Нуну Мендеш (Рафаэл Геррейру)
54'  Бруну Фернандеш
54'  Рафаэл Геррейру
69'  Рубен Невеш (Рафаэл Леау)
77'  Жуан Феликс
82'  Жуан Феликс (Матеус Луис)
82'  Криштиану Роналду (Гонсалу Рамуш)
82'  Вильям Карвалью (Жуан Палинья)
89'  Рубен Диаш
90'  Бруну Фернандеш
6'  Родриго Бентанкур
44'  Матиас Оливера
62'  Матиас Весино (Джорджиан Де Арраскаэта)
62'  Диего Годин (Факундо Пельистри)
72'  Дарвин Нуньес (Макси Гомес)
72'  Эдинсон Кавани (Луис Суарес)
86'  Матиас Оливера (Матиас Винья)


90+10. Ўйин якунланди!

90+9. Брунудан яна бир зарба! Чамаси 22 метрлардан йўлланган тўп дарвоза устунига тегди!

90+8. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Бруну Фернандеш кучли зарба билан дарвозага йўлдади, Рочет эса супер сейв кўрсатди.

90+5. Масала ҳал бўлди. Бироқ португаллар тинмаяпти.

90+3. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бруну Фернандеш пенальтидан унумли фойдаланди!

90. Пенальти! Уругвай дарвозаси томон! Хименеснинг қўл билан ўйнагани бунга асос бўлди!

86. Федерико Вальверденинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

83. Силванинг Леауга узатган тўпини, Рафаэл дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

82. Бернарду Силва майдонда "сайр қилиб" юрибди, Уругвай футболчилари унинг атрофида "гирдикапалак" холос. 

79. Уругвай тинмаяпти. Вальверде катта тезлик билан олдинга ўтаётганда тўпни Джорджиан Де Арраскаэтага узатди, унинг зарбасини эса Диогу Кошта қайтарди!

78. Яна бир хавфли вазият! Жарима зарбасидан узатилган тўпни Суарес дарвозага йўллади, бироқ тўп бироз ноаниқ кетди...

75. ЗАРБА! Макси Гомеснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

66. Уругвай бир қатор ҳужумларни амалга оширмоқда. Ҳозирча улардан наф чиқмаяпти.

63. ФИФА голни Роналдунинг эмас, Бруну Фернандешнинг ҳисобига ёзди!

58. Уругвайликлар жонланиб қолишди энди. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Кавани дарвоза томон йўналтирмоқчи бўлди, бироқ зарба ўхшамади.

54. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Португалия ҳисобни очди!

52. Роналду Брунуни пас билан олдинга бошлади, Фернандеш катта тезликда олдинга ўтиб тўпни Феликсга узатди, Жуаннинг ўткир бурчакдан дарвоза томон йўллаган зарбаси эса ноаниқ бўлди.

49. Рубен Невешга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. Агарда унинг жароҳати жиддий бўлса Португалия учун бугунги ўйиндаги иккинчи йўқотиш бўлади.

45+3. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Нуну Мендеш жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

36. Уругвайда яна бир вазият содир бўлди. Чап қанотдан ерлатиб узатилган тўпга якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

32. Хавфли вазият! Бентанкур майдон марказида тўпни эгаллаб олиб олдинга юриш қилди, бирданига уч нафар футболчидан ўтиб дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва зарба берди, бироқ Кошта ушбу вазиятда жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. 

29. Ўйин темпи бошидагига қараганда анча тушди. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.

18. Роналдунинг жарима зарбасидан дарвоза томон йўллаган тўпини "жонли девор" қайтарди.

16. Феликснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб майдонни тарк этди.

11. Ҳаволатиб узатилган тўпга Хосе Хименес бош билан зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.

3. Тўп ён чизиқдан Роналдуга узатиб берилди, Криш тўпни елкаси билан ҳаволатиб Карвальюга узатди, Вильямнинг кучли зарбаси эса ноаниқ бўлди.

2. Дастлабки зарба уругвайликлар ижорисида бўлди. Матиас Оливеранинг узоқ масофадан дарвоза томон тепган тўпи ноаниқ кетди. 

1. Ўйин бошланди!

Ҳар икки давлат мадҳиялари янграмоқда. 

Терма жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика