UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  10 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  6 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2

ЖЧ-2022. Сенсация қайд этган Саудия Арабистони 2-турда Польшага мағлуб бўлди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Сенсация қайд этган Саудия Арабистони 2-турда Польшага мағлуб бўлди

Польша ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2022 учрашуви якунига етди.

Польша

Петр Зелиньский - 39', Роберт Левандовский - 82'

Чемпионат Мира. Группа С . 2-тур

26/11/2022, 18:00

0
:
2
Тугади

Саудовская Аравия

Стадион: Education City Stadium, 44259 томошабин

Бош ҳакам: Wilton Sampaio

45'
90'
15'  Якуб Кивиор
16'  Мэтти Кэш
19'  Аркадиуш Милик
39'  Петр Зелиньский
39'  Роберт Левандовский
63'  Петр Зелиньский (Якуб Каминьский)
71'  Аркадиуш Милик (Кшиштоф Пентек)
82'  Роберт Левандовский
20'  Абдулеллах Аль-Малки
45'  Салим Аль-Давсари
45'  Абдулела Аль-Амри
46'  Сами Аль-Наджей (Наваф Альабед)
65'  Мохаммед Аль-Бурайк (Султан Аль-Ганам)
85'  Абдулеллах Аль-Малки (Абдулрахман Аль-Обуд)
85'  Салех Аль-Шехри (Нассер Аль-Давсари)
90'  Наваф Альабед (Хаттан Бабхир)

Польша – Саудия Арабистони 2:0

"Education City Stadium"

Голлар: 1:0 – 39 Зелиньски, 2:0 – 82 Левандовски.

Польша – Шченсны, Кэш, Глик, Кивер, Берешиньски, Зелиньски (Каминьски, 63), Франковски, Крыховяк, Белик, Левандовски, Милик (Пентек, 71).

Саудия Арабистони – Аль-Овайс, Абдельхамид, Аль-Булайхи, Аль-Амри, Аль-Брейк (Аль-Ганам, 65), Аль-Досари, Канно, Аль-Малки (Аль-Обод, 85), Аль-Наджи (Аль-Абед, 46), Аль-Брейкан, Аль-Шехри (Аль-Досари, 86).

Огоҳлантиришлар: Кивер (15), Кэш (16), Милик (19), Аль-Малки (21), Аль-Амри (45).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Учрашув асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

90. Левандовски Ал Овайс билан дуэлда гол ура олмади. Посбон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

89. Саудияликлар футболчиси яна майдон марказида тўпни олдирди, бу сафар орқароқда унинг жамоадоши борлиги туфайли Польша ҳужумга ўтишга шошилмади.

82. ГООООООЛ! ЛЕВАНДОВСКИ! Роберт ниҳоят мақсадига эришди. Саудиялик ярим ҳимоячи Ал Малки тўпни ўзига тўғирлашда хатога йўл қўйди ва Левандовски уни эгаллаб олди. Роберт бирга-бир вазиятда дарвозабонни мағлубиятга учратди. Голдан сўнг Левандовски йиғлаб юборди, бу унинг мундиалдаги биринчи голи.

80. Ал Ғаннам жарима майдончасига узатган тўпга ҳеч ким тегмади.

78. ЗАРБААААА... Ал Малкнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетган.

76. Стадиондаги вакилларимиздан бири Толибжон Қосимовнинг ёзишича, аренага 44259 нафар мухлис ташриф буюрипти.

75. Левандовски рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиши мумкин эди, аммо Ал Овайс ундан аввал тўпга етиб келди ва хавфни бартараф қилди.

71. Ўзгариш: Милик ўрнига Пёнтек майдонга тушди

63. ЗАРБАААА.... МИЛИК. Аркадиушнингбош билан берган зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди.

62. Вазият яратиш бўйича яққол устунлик арабларда, аммо уни голга айлантира олишмаяпти.

60. ЗАРБААА... Фирас Ал Бурайкан ажойиб вазиятдан дарвозани ишғол қила олмади. Ҳамма ҳайратда.

55. НИМАЛАР БЎЛЯПТИИИ? Саудияликлар рақиб жарима майдончаси ичида ўта хавфли ҳужум ташкил қилишди ва зарба ҳам берилди, аммо Шесни тўпни қайтариб, хавфни бартараф этди.

54. Зарбаааа... Ал Довсарининг кучли зарбаси анса ноаниқ бўлди.

49. Ал Овайс тўпга рақибдан аввал чиқиб келди ва Польшанинг ҳужумини тўпни аутга тепиб тўхтатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45+5. Саудиянинг қанотдан амалга оширган ҳужумидан фойда чиқмади.

45+1. Пенальти! Довсарининг зарбасини Шесни қайтарди, қайтган тўпга Ал Бурайк зарба берди, аммо иккинчи зарба ҳам қайтарилди.

45. Биринчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.

44. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Саудияликлар эса пенальтини талашишмоқда.

43. Польша жарима майдончаси ичида Ал Шаҳри ётибди, ҳакам эса ВАР орқали пенальтини текширмоқда.

39. ГООООООЛЛЛЛЛ! Польша ҳисобни очди. Тўп қанотдан жарима майдончасига узатилди, Левандовски дарвозага зарба бермай, посбонни алдаб ўтди ва орқароқда турган Зелинскийга пас берди, Петр эса зарбада адашмади. 1:0.

37. Ал Булайҳининг қўлини Левандовски босиб олган экан, футболчига шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишди ва у майдонга қайтди.

35. Левандовски тўп билан рақиба жарима майдончасига ёриб кирди, аммо рақибига нисбатан фол ишлатди. Ҳакам тезда ҳуштак чалиб, ҳужумни тўхтатди.

31. Канно негадир рақиб жарима майдончаси олдида қўл билан ўйнашга қарор қилди.

26. БЕЛИИК! Польшалик футболчиннг зарбасини Ал Овайс қайтарди.

23. Ал Довсарининг рақиб жарима майдончасига ёриб кириши ва зарбасидан фойда чиқмади, чунки тўп ҳимоячига тегди ва ҳужум йўққа чиқди.

22. Ал Бурайк жароҳат олгандек кўринганди, аммо футболчининг аҳволи яхши ва у майдонга қайтди.

18. Саудиянинг жарима зарбасидан сўнг тўп Шеснининг қўлига бориб тушди.

14. Айни дамда ушбу ўйин ўтаётган "Education City" аренасида сайтимиз вакиллари Толибжон Қосимов ҳамда Ғайрат Хасбиулинлар ишлашмоқда.

13. ЗАРБАААА! КАНООООО! Муҳаммад Каннонинг зарбасини Шесни қийинчилик билан қайтаришга эришди.

11. Канно Криховякка блок қўйгани учун ҳакам хуштак чалди.

10. Эрве Ренарга шогирдларининг ўйини ёқмаяпти.

8. Саудияликларнинг фаоллиги ҳали ҳам давом этмоқда, Польшанинг ҳимоядаги ишончли ўйини туфайли араблар рақиб дарвозасига йўл топа олишмаяпти.

3. Баҳснинг стартида саудияликлар фаол ҳаракат қилиб, голли вазият ташкил қилишга кўп куч сарфлшмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Польша – Шенсни, Кэш, Глик, Берешиньски, Кивер, Франковски, Криховяк, Зелиньски, Белик, Левандовски, Милик.

Саудия Арабистони – Ал Овайс, Абдулҳамид, Ал Булайҳи, Ал Амри, Ал Брейк, Ал Довсари, Канно, Ал Малки, Ал Нажи, Ал Брейкан, Ал Шеҳри

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика