UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

ЖЧ-2022. Қатар учун мундиаль якунланди! Янгиликлар

ЖЧ-2022. Қатар учун мундиаль якунланди!

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди.

ЖЧ-2022
"А" гуруҳи. 3-тур
Нидерландия – Қатар
20.00, «Ал Байт» стадиони
Голлар
: 1:0 – 26 Коди Гакпо, 2:0 – 49 Френки де Йонг.

Нидерландия – Нопперт, Думфрис, ван Дейк, Аке, Тимбер, Блинд, де Рон (Копмейнерс, 83), Классен (Бергейс, 66), де Йонг (Тайлор, 86), Депай (Янссен, 66), Гакпо (Вегорст, 82).

Қатар – Баршам, Муҳаммад (Ходер, 85), Хухи, Ро-Ро, Хассан, Аҳмад, Хотам (Алаа, 85), Мадибо (Будиаф, 64), Ал Ҳайдос (Ассадалла, 64), Али (Мунтари, 64), Афиф.

Огоҳлантириш: Аке (52).


Нидерланды

Коди Гакпо - 26', Френки де Йонг - 49'

Чемпионат Мира. Группа A . 3-тур

29/11/2022, 19:00

0
:
2
Тугади

Катар

Стадион: Al Bayt Stadium, 66784 томошабин

Бош ҳакам: Bakary Papa Gassama

45'
90'
26'  Коди Гакпо
26'  Дэви Классен
49'  Френки де Йонг
52'  Натан Аке
66'  Дэви Классен (Стивен Бергейс)
66'  Мемфис Депай (Винсент Янссен)
68'  Стивен Бергейс
82'  Коди Гакпо (Ваут Вегорст)
82'  Мартен де Рон (Тен Копмейнерс)
86'  Френки де Йонг (Кеннет Тейлор)
64'  Хассан Аль-Хайдос (Али Ассадалла)
64'  Альмоэз Али (Мохаммед Мунтари)
64'  Ассим Мадибо (Карим Будиаф)
85'  Абдулазиз Хатем (Ахмед Алаэльдин)
85'  Исмаэль Мохаммад (Мусаб Ходер)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва Қатар учун мусобақа расман якунланди. 

90-дақиқа. Ҳакам учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берди.  

86-дақиқа. Ўзгариш! Де Йонг ўрнига Кеннет Тейлор тушди. 

85-дақиқа. Ўзгариш! Ҳотам Абдулазиз ўрнини Ахмад Оловуддинга бўшатиб берди.  

82-дақиқа. Ўзгаришлар! Коди Гакпо ва Мартен де Роон ўрнига Вегхорст ҳамда Копмейнерс ўйинга қўшилишди. 

82-дақиқа. ГООООЛ! Мезбонлар ниҳоят гол уришди. Аммо, лекин, бироқ ҳакамнинг ҳуштаги чалиниб бўлган, у Қатар ҳужумчиси  Мунтари қоидани бузганини қайд этганди.

75-дақиқа. Нидерландия ўйинни тўлиқ назорат қиляпти. Мезбонлар тақдирга тан берганга ўхшайди. 

Бурчакдан узатилган тўпни Ҳассан Абдулкарим Ҳассан қайтариб юборди. 

73-дақиқа. Баршам яхши ўйнаб, зарбани қайтарди. Бурчак зарбаси. 

72-дақиқа. Қатар тўпни назорат қилмоқда.   

Ҳа, ҳужум давомида тўп Коди Гакпонинг қўлига теккани маълум бўлди. Шу сабаб гол бекор қилинди.

68-дақиқа. ГООООЛБироқ қатарликлар кескин равишда эътироз билидиришмоқда. Ҳакамга ёрдамчилар нимадирни хабар қилишди.

66-дақиқа. Ўзгаришлар! Ван Гал ҳам ўзгариш қилишга қарор қилди. Классен ва Депай ўринга Бергейс ҳамда Янсен тушди.  

64-дақиқа. Ўзгаришлар! Хайдосдан ташқари Алмоез Али ва Ассим Мадибо ҳам майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Карим Будиаф, Али Асадалла ҳамда Муҳаммад Мунтари тушди.    

63-дақиқа. Ҳассан ал Хайдос учун ЖЧ якунига етди. Қатарликлар етакчиси жароҳат сабаб майдонни тарк этяпти. 

61-дақиқа. Нидерландия қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, лекин ҳакам тўп учун курашда Дейли Блинд қоидани бузганини эътироф этди.

60-дақиқа. Алмоез Али рақиб жарима майдончасида йиқилиб ётибди. 

57-дақиқа. Ўйин яна тинчланди. 

55-дақиқа. Қатар футболчилари ўз юртларида ўтаётган мундиалдаги сўнгги дақиқаларини қандай ўтказишаркин? Бирор нима ўзгарадими ёки бугун ҳам 0:2 ми?  

52-дақиқа. Огоҳлантириш! Натан Аке учрашувдаги биринчи сариқ карточкани "ўзиники қилди". 

49-дақиқа. ГООООООЛ! Френки де Йонг ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни бўш қолган дарвозага йўллаб қўйди!

48-дақиқа. Қатар иккинчи бўлимни анча дадил бошлади. Ҳужумлар охирги узатма ва ёки зарбагача етиб бормаётган бўлсада, рақиб жарима майдонига хавф солиниши сони ортди.  

Жабрланувчининг ўзи тўпни ўйинга киритди, Аке баланд сакраб хавфни бартараф этди. 

Акром Афифга нисбатан қоида бузилди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3-дақиқа. Ван Гал шогирдлари бўлимни ҳам зарба билан якунлашди, бироқ ноаниқ. Шу паллада ҳакам ҳуштак чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди.  

45+2-дақиқа. Нидерландия тўп билан марказга яқин ҳудудда.

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.  

42-дақиқа. Ўйин бирмунча тинчлангандек. Голландлар ўзи учун керакли натижани қайд этяпти, Қатарнинг ҳозирча рақибга кучи етмаяпти. 

38-дақиқа. Мемфис Депайга нисбатан ўйин қоидаси қўпол равишда бузилди.   

34-дақиқа. Хухи индивидуал ҳаракатлар эвазига рақиблари орасидан ўтиб кетаётганида Мартен де Роон томонидан йиқитилди.  

29-дақиқа. Классен марказдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин ниятига ета олмади.   

Дэви Классендан ассист!

26-дақиқа. ГОООООООЛ! Коди Гакпо! Мусобақадаги учинчи голини уряпти.

26-дақиқа. Депай техникасини ишга солди ва зарба берди, лекин гол йўқ.  

24-дақиқа. Кетма-кет иккита бурчак зарбасидан кейин ҳам якуний зарба кўнгилдагидек чиқмади. 

23-дақиқа. Ҳужумга ўтган Қатар бурчак зарбаси ишлади.  

21-дақиқа. Дензел Дюмфрис ҳужумла ўйин қоидасини бузган деб топилди. Нидерландлар бундай фикрга қўшилмаяпти.  

20-дақиқа. Қатар тезкор қарши ҳужум уюштирди, бироқ Афифнинг тушунарсиз, ёки шериклари уни тушунишмади, узатмаси сабаб барчаси барбод бўлди.   

19-дақиқа. Яна бир бурчак зарбасидан кейин Дэви Классеннинг уриниши мўлжалга етиб бормади.   

17-дақиқа. Мемфис Депай тўпни қабул қилиб, энди бошини кўтарганди ҳамки, ҳакам ҳуштак чалди. Мемфис дастлаб ўзига нисбатан қоида бузилгани қайд этилди деб ўйлади, лекин оффсайд.  

16-дақиқа. Бурчак зарбаси. Гакпо уни амалга оширди, ҳимоячи осонлик билан тўпни қайтарди, тўпга яна Гакпо эга чиққанди, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.    

12-дақиқа. Нидерландларнинг чап қанотдан уюштирилган яна бир ҳужуми охирига етмай қолди. Дейли Блинд ҳужумга ҳам фаол қўшилди.   

10-дақиқа. Узатмадан кейин иш зарбагача етиб бормади ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

9-дақиқа. Бу сафар ҳам футболчилар "калла қўйишди". Дейли Блинд ва қатарлик иштирокида тўқнашув. Бу сафар ҳам жарима зарбаси мезбонлар фойдасига.

8-дақиқа. Хомам Ахмад жарима майдончасидаги курашдан кейин ерга қулади, ҳакам ўйинни тўхтатди.  

6-дақиқа. Ҳар икки томоннинг кетма-кет уюштирган ҳужумларидан кейин тўпни яна Нидерландия ўз назоратига олди.   

4-дақиқа. Энди қатар дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Бир неча бор нидерландияликлар зарба беришлари, тўпни тўрга йўллашлари мумкин эди, лекин ҳар сафар нимадир ёки кимдир бунга тўсқинлик қилиб қолди.  

Бу сафар сардор ал Хайдос зарба  

3-дақиқа. Қатар, аниқроғи Алмоез Али бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо узатма ўхшамади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Виржил ван Дейк ва Ҳассан ал Хайдос бош ҳакам билан учрашувни ким бошлаши, ким биринчи бўлимда қайси дарвозани қўриқлашини ҳал қилиб олишмоқда. 

Энди навбат Қатар мадҳиясига. 

Нидерландия давлат мадҳияси янграмоқда.

Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика