UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  2 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  21 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1

ЖЧ-2022. Марокаш Испанияни турнирдан чиқариб юбориб, тарихда илк марта чорак финалга чиқди! Янгиликлар

ЖЧ-2022. Марокаш Испанияни турнирдан чиқариб юбориб, тарихда илк марта чорак финалга чиқди!

ЖЧ-2022нинг нимчорак финалидан ўрин олган Марокаш – Испания баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Марокаш – Испания 0:0, пен. серияси 3:0

6 декабрь, 20.00, "Education City Stadium"

Марокаш – 1. Яссин Буну, 2. Ашраф Ҳакими, 6. Ромен Саисс, 5. Наиф Агерд (18. Жавод Эл-Ямик, 84), 3. Нуассир Мазрауи (25. Яҳё Аттийят Аллаҳ, 82), 4. Софьян Амрабат, 15. Салим Амалла (21. Валид Кеддира, 82), 8. Азеддин Унаи (24. Бадр Бинун, 120), 7. Ҳаким Зиеш, 4. Софьян Буфаль (16. Абде Эззалзули, 66), 19. Юссеф Эн-Несири (11. Абдулҳамид Сабири, 82).

Испания – 23. Унаи Симон, 24. Эмерик Лапорт, 16. Родриго Эрнандес, 18. Жорди Альба (14. Алехандро Бальде, 98), 5. Серхио Бускетс, 26. Педри, 9. Гави (19. Карлос Солер, 63), 6. Маркос Льоренте, 21. Дани Ольмо (25. Ансу Фати, 98), 10. Марко Асенсио (7. Альваро Мората, 63), 11. Ферран Торрес (12. Нико Уильямс, 76; 22. Пабло Сарабия, 118).

Марокко

Абдельхамид Сабири - 121', Хаким Зиеш - 121', Ашраф Хакими - 121'

Чемпионат Мира. Плей-офф . 1/8-тур

06/12/2022, 20:00

0
:
3
Тугади

Испания

Стадион: Education City Stadium, 44667 томошабин

Бош ҳакам: Fernando Rapallini

45'
90'
120'
66'  Софьян Буфаль (Абде Эззалзули)
82'  Юссеф Эн-Несири (Абдельхамид Сабири)
82'  Селим Амалла (Валид Кеддира)
82'  Нуссаир Мазрауи (Яхья Аттийят Аллах)
84'  Наиф Агер (Джавад Эль-Ямик)
90'  Ромен Саисс
120'  Аззеддин Унахи (Бадр Банун)
63'  Гави (Карлос Солер)
63'  Марко Асенсио (Альваро Мората)
75'  Ферран Торрес (Нико Уильямс)
77'  Эмерик Ляпорт
98'  Дани Ольмо (Ансу Фати)
98'  Жорди Альба (Алехандро Бальде)
118'  Нико Уильямс (Пабло Сарабия)

ЯНГИЛАШ

Ҳакими! Бўлди тугади! Марокаш чорак финалда! Испания серияда битта ҳам гол ура олмади! БУНУУУУ!!! СУПЕЕЕРРРР!!!

Бускетс! Бунисини ундан кутмагандик! 2:0

Банун ҳам гол ура олмади! 2:0

Солер ЙЎЎЎЎҚҚҚ!!! Яна гол эмас!! 2:0

Зиеш гол! 2:0

Сарабия устун! 1:0

Сабири - гол! 1:0

Бўлди тугади! Энди лотерея бошланади!

120+3. САРАБИЯЯЯЯ!! Уххххх!!! Жуда хавфли вазият бўлганди. Паблонинг зарбаси устунни ялаб ўтди.

120. Испанияда кўплаб ажойиб вазиятлар юзага келди. Аммо ундан фойдаланиб бўлмаяпти.

117. УХХХХХ!! Мората катта масофани босиб ўтиб, Фати томон пас берди. Жуда-жуда ноаниқ пас бўлди.

115. Кеддира зўр қочяпти. Аммо гол уриш унга эмас экан.

Энг қизиғи, Испания 24-78 фоиз кўринишда тўпни ушлаб туриш ҳолати билан гол ура олмаяпти.

106. Иккинчи қўшимча бўлим бошланди!

Бурчак зарбасидан кейин экстра-бўлимнинг дастлабкиси якунланди.

104. КЕДДИРРАААААА!! Яна бир бор у 100 фоизлик имкониятни шунчаки кўкка совурди. Бу вазиятни уволи урмаса бўлди.

100. Бальденинг хавфли зарбасини Ҳакими қайтарди. Бурчак зарбаси.

95. КЕДДИРААААА???!!! Зўр вазиятни ура олмади. Лекин оффсайд.

93. Испания босимни оширишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ вазият ярата олмаяпти.

Дастлабки экстра-бўлим бошланди!

Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам якунланди. Навбат экстра-таймларга.

90+5. БУНУУУУУУ!!! Сўнгги дақиқада Яссин термасини голдан сақлаб қолди. Жаримадан узатилган тўпга ҳеч ким тегмади. Буни сезган Яссин тўпни қайтариб юборди.

90+3. Марокаш жарима зарбасига эга бўлди. Ундан зарба берилиши мумкин эди. Кеддира жуда нўноқ ўйнади ва ҳужумда фол қайд этилди.

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБАААААА!! Моратанинг узатмасидан кейин Нико зарба йўллади. Ҳимоячи тўпни қайтарганидан кейин оффсайд қайд этилди.

87. ЗАРБАААААА!! Ҳакимининг қанотдан узатмасидан кейин марказий ҳужумчи зарба беришга ҳаракат қилди. Бироқ зарба кучли чиққани йўқ.

85. Агерд жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини бошқа футболчи тўлдирди.

82. ЗАРБААААА!! Моратанинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди. Альваро рақиб дарвозаси учун анча хавфли кўринмоқда.

80. ЗАРБААААААА!! Ольмо ва Мората бир-бирига ҳалақит қилиб қолишмаганида балки ҳисоб очилиши мумкин эди. Ажойиб вазият йўқ бўлди.

73. Мората рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетиши мумкин бўлган пайтда миллиметрли оффсайд қайд этилди.

69. Испания рақиб жарима майдончаси ёнига жойлашиб олган. Босим жуда катта. Аммо зарба бера олишмаяпти.

63. Испания таркибида бир йўла икки ўзгариш. Мората майдонга тушди. Кўрамиз бу жамоага қанчалик фойда бераркин.

55. ЗАРБААААА!! Ольмонинг кучли зарбасини Буну муштлари билан уриб юборди.

54. Гави ҳужумга ўтаётганида Ҳакими томонидан йиқитилди. Испанларда жарима зарбаси.

50. Иккинчи бўлим ҳам яхши темп билан бошланди. Икки томон ҳам бир қанча ҳужумлар уюштиришди. Аммо гол  кўриш муаммо бўлади шекилли.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. Гавининг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

43. ЗАРБАААААА!!! Буфалнинг ажойиб узатмасидан кейин Агерд деярли 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади.

41. Марокаш шошилмасдан ўйнамоқда. Менимча улар вақтни тезроқ ўтказиб, сўнгги дақиқаларда гол уришни исташмоқда.

36. Испания узоқ вақт давомида позицион ҳужум уюштираётганди. Гави олдинда фол ишлатди ва ҳужум тугади.

33. ЗАРБААААА!! Мазрауининг кучли зарбасини Унаи Симон ушлаб олди.

27. ЗАРБААААААА!! Асенсио рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб келди ва зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

25. ИЕЕЕЕЕ!!! ГОЛ ҚАНИ!!! Дарвозабон ва ҳимоячининг қўпол хатосидан кейин тўп Гавига келиб тушди. Унинг зарбасини посбон ва тўсин қайтарди. Иккинчи зарбани Ферран йўллади. Унисини ҳимоячилар қайтаришди. Якунда оффсайд қайд этилди. 

21. Хавфли зарба бўлиши мумкин эди. Эн-Насирининг қанотдан оширган тўпига Зиеш зарба бера олмади.

15. Марокаш ҳужумда. Чап қанотдан узатилган тўпни Симон ушлаб олди.

12. Марокаш яхши нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди. Ҳакимининг зарбаси анчагина ноаниқ кетди. 

9. Ферран ҳужумга ўтди. Бироқ сўнгги пасни амалга ошира олмади. Якунда ўзи фол ишлатиб, ҳужумни якунлаб қўя қолди.

5. Зиеш ҳужумга ўтаётганди. Тўпни олдинга қаттиқ тепиб юборди ва тўпга ўзи ҳам ета олмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- ЖЧ-2022нинг нимчорак финалидан ўрин олган Марокаш - Испания учрашувининг матнли трансляцияси ушбу саҳифада олиб борилади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика