UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  12 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

ЖЧ-2022. Марокаш Канадани мағлуб этиб, биринчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олди! Янгиликлар

ЖЧ-2022. Марокаш Канадани мағлуб этиб, биринчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олди!

Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган баҳс тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

ЖЧ-2022

"F" гуруҳи. 3-тур

Канада

Наиф Агер - 40'

Чемпионат Мира. Группа F . 3-тур

01/12/2022, 20:00

2
:
1
Тугади

Марокко

Хаким Зиеш - 4', Юссеф Эн-Несири - 23'

Стадион: Al Thumama Stadium, 43102 томошабин

Бош ҳакам: Raphael Claus

45'
90'
7'  Дэвид Хойлетт
26'  Джонатан Осорио
40'  Наиф Агер
45'  Сэм Адекугбе
60'  Марк-Энтони Кайе (Атиба Хутчинсон)
60'  Сэм Адекугбе (Исмаэль Коне)
60'  Кайл Ларин (Джонатан Дэвид)
65'  Джонатан Осорио (Ричи Ларея)
76'  Дэвид Хойлетт (Дэвид Уотерспун)
84'  Стивен Витория
4'  Хаким Зиеш
23'  Юссеф Эн-Несири
23'  Ашраф Хакими
65'  Софьян Буфаль (Закария Абухлал)
65'  Абдельхамид Сабири (Селим Амалла)
76'  Хаким Зиеш (Абдерразак Хамдалла)
76'  Аззеддин Унахи (Джавад Эль-Ямик)
85'  Ашраф Хакими (Яхья Жабран)

Канада – Марокаш 1:2  

20.00. «Ал Тумама» стадиони

Голлар: Агиэрд автогол 41' – Зиеш 4', Эн-Несири 23'

Канада – Борян, Адекугбе (Коне, 60), Витория, Миллер, Жонстон, Осорио (Ларейя, 65), Кэй (Хатчинсон, 60), Хойлетт (Уотерспун, 76), Ларин (Дэвид , 60), Бьюкенен, Дэвис.

Марокаш – Буну, Ҳакими (Жабране, 85), Саисс, Агерд, Мазрауи, Амрабат, Сабири (Амалла, 65), Унаи (Эл Ямик, 76), Зиеш (Ҳамдалла, 76), Буфаль (Абухляль, 65), Эн-Несири.

Огоҳлантиришлар: Хойлетт (7), Осорио (26), Витория (84)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ



Баҳс якунланди! Марокаш 1/8 финалга чиқди.

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

85. Марокашда ўзгариш: Ҳакими ўрнига Жабране ўйинни давом эттириб қўяди.

84. Стивен Витория қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

82. Бугунги ўйинни кўриш учун 43102 томошабин келгани айтилмоқда.

80. Абдураззоқ Ҳамдалла жарима майдончасига яқинлашиб борди, аммо зарба беришга улгурмади.

76. Марокашда 2 та алмаштириш: Зиеш ўрнига Ҳамдалла, Унаи ўрнига Эл Ямик ўйинга қўшилди.

76. Канадада ўзгариш: Хойлетт ўз ўрнини Уотерспунга бўшатиб берди.

75. Жуниор Хойлетт тўпни бурчакдан ошириб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни бартараф қилишнинг уддасидан чиқишди.

71. Уууух! Канадаликлар сардори Хатчинсоннинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, Жонстоннинг зарбаси эса тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

67. Альфонсо Дэвис ҳужумга ўтишга қизиқиб кетиб, ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

65. Канадада ўзгариш: Осорио ўрнига Ларейя тушди.

65. Марокашда 2 та алмаштириш: Буфаль ўрнига Абухляль, Сабири ўрнига Амалла туширилди.

64. Канада тўпга эгалик қилмоқда. Кўплаб комбинациялар ҳосил қилмоқда. Футболчилар рақиб хатосини кутишмоқда.

60. Канадада 3 та ўзгариш: Адекугбе ўрнига Коне, Кайе ўрнига Хатчинсон, Ларин ўрнига Дэвид майдонга тушди.

58. Зарба!  Жуниор Хойлеттнинг зарбасига аниқлик етишмади.

56. Альфонсо Дэвиснинг узатмасига ҳеч бир шериги улгурмади.

54. Алистер Жонстон қўпол ҳаракат қилди. Ҳакам вазиятга бефарқ қарай олмади.

51. Буфаль тўпни олиб қўйишга уриниб, қоидани бузди.

48. Ҳаким Зиешнинг узатмасига дарвозасидан чиқиб келган Милан Борян эга чиқди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм якунланди!

41. ГОООООООЛ! Наиф Агуэрд автогол муаллифига айлангач, ҳисоб қисқарди – 1:2!

38. Зарбалар бўйича стастика – 2:6

33. Сабири қулай позициядан зарба берди, аммо тўп рақибга тегиб қолди.

31. Эн-Несири яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо офсайдга тушиб қолди.

26. Жонатан Осорио қўполлик ишлатгани боис сариқ карточка олди.

23. ГОООООООООЛ! Эн-Несири Ҳакимининг узатмасидан сўнг ҳисобни оширди! 

18. Марокаш позицион ҳужум ташкил қилмоқда. Ўйинчилар рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уринишмоқда.

16. Зарбааа! Ҳаким Зиеш яхши вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, бироқ зарбасига аниқлик етишмади. 

14. Орда узатмани кутганди, аммо Сабири пас билан ўйнаб кетишга қарор қилди.

11. Зиешнинг чап қанотдан амалга оширган айланма узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

9. Зарбааа! Сабирининг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди.

7. Хойлетт Оунахига нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди.

4. ГООООООЛ! Дарвозабоннинг хатосидан сўнг Ҳаким Зиеш бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

1. Учрашув бошланди

- Ўйин Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "F" гуруҳида ҳал қилувчи палла етиб келди. Бир неча дақиқадан сўнг Канада Марокашга қарши майдонда саф тортади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика