UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  0 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  48 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1

ЖЧ-2022. Камерун ва Сербия супер тўқнашувда ғолибни аниқлай олишмади Янгиликлар

ЖЧ-2022. Камерун ва Сербия супер тўқнашувда ғолибни аниқлай олишмади

Мундиаль 2-туридан ўрин олган Камерун – Сербия учрашуви бўлиб ўтди.

Камерун – Сербия 3:3
28 ноябрь, "Al Janoub Stadium"
Голлар
: 1:0 – 29 Кастеллетто, 1:1 – 45 Павлович, 1:2 – 45 Милинкович-Савич, 1:3 – 53 Митрович, 2:3 – 63 Абубакар, 3:3 – 66 Шупо-Мотинг.

Камерун – Эпасси, Фэ, Нкулу, Кастеллетто, Толо, Кунде (Ондуа, 67), Замбо-Ангисса (Гвет, 81), Онгла (Абубакар, 55), Шупо-Мотинг, Токо-Экамби (Бассогог, 67), Мбемо (Нкуду, 81).

Сербия – Милинкович-Савич, Велькович (Бабич, 78), Миленкович, Павлович (Митрович, 56), Костич (Джуричич, 90), Милинкович-Савич (Груйич, 79), Максимович, Лукич, Живкович (Радонич, 78), Тадич, Митрович.

Огоҳлантиришлар: Нкулу (24), Бассогог (30), Йович (45), Миленкович (90).


Камерун

Жан-Шарль Кастеллетто - 29', Венсан Абубакар - 63', Эрик Шупо-Мотинг - 66'

Чемпионат Мира. Группа G . 2-тур

28/11/2022, 14:00

3
:
3
Тугади

Сербия

Страхиня Павлович - 45', Сергей Милинкович-Савич - 45', Александар Митрович - 53'

Стадион: Al Janoub Stadium, 39789 томошабин

Бош ҳакам: Mohammed Abdulla Mohammed

45'
90'
24'  Николя Н'Кулу
29'  Жан-Шарль Кастеллетто
29'  Николя Н'Кулу
30'  Кристиан Бассогог
55'  Мартин Хонгла (Венсан Абубакар)
63'  Венсан Абубакар
63'  Жан-Шарль Кастеллетто
66'  Эрик Шупо-Мотинг
66'  Венсан Абубакар
67'  Пьер Кунде (Гаэль Ондуа)
67'  Карл Токо-Экамби (Кристиан Бассогог)
81'  Андре-Франк Замбо-Ангисса (Самюэль Гуэ)
81'  Брайан Мбеумо (Жорж Н'Куду)
45'  Страхиня Павлович
45'  Душан Тадич
45'  Сергей Милинкович-Савич
45'  Андрия Живкович
45'  Лука Йович
53'  Александар Митрович
53'  Андрия Живкович
55'  Страхиня Павлович (Стефан Митрович)
78'  Милош Велькович (Срджан Бабич)
78'  Сергей Милинкович-Савич (Марко Груич)
78'  Андрия Живкович (Неманья Радоньич)
90'  Филип Костич (Филип Джуричич)
90'  Никола Миленкович



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+7-дақиқа. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди! Ажойиб беллашув дуранг билан якунланди.  

90+4-дақиқа. Никола Миленковичга ушбу вазият учун сариқ карточка кўрсатилди. 

90+3-дақиқа. Жорж-Кевин Н'Кудуга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.   

90+1-дақиқа. Ўзгариш! Филип Журичич Филип Костичнинг ўрнига ўйинга қўшилди.

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди!

88-дақиқа. Митрович бугун фойдали ишдан кўра, кўпроқ вазиятлардан фойдалана олмагани билан ёдда қоляпти. Ҳозир шундайлардан яна биттаси юз берди. 

87-дақиқа. Абубакар ўйинни чиндан ўзгартириб юбора олди. Ҳозир ҳам у тўпни эгаллаб, олдинроққа ўтди ва кучли зарба берди, Ваня ўз ўрнида.    

85-дақиқа. Сербларнинг истиқболли ҳужуми охирига етмай қолди. 

81-дақиқа. Серблар чарчаб қолгандек тасаввур уйғонмоқда. 

78-дақиқа. Ўзгаришлар! Милош Велькович ва Андрия Живкович ўрнига Сржан Бабич ҳамда Неманья Радоньич туширилди.

76-дақиқа. Митрович навбатдаги вазиятни кўкка совурди!

70-дақиқа. Сербия бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатмадан кейин камерунликлар ҳимояга қайтган Шупо-Мотингнинг фаоллиги билан бартараф этишди!

66-дақиқа. ГОООООЛ! Нималар бўляпти? Камерун ҳисобни тенглаштирди! Эрик Шупо-Мотинг бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Абубакардан голли узатма!

Ҳакам аввалига шошмасликни, такрорий лавҳани кўриш кераклигини маълум қилди. "VAR" хонадагилар барчаси жойидалигини маълум қилишди. 

64-дақиқа. ГОООООЛ! Захирадан тушган Венсан Абубакар орадаги фарқни қисқартирди!  

60-дақиқа. Абубакар жавоб ҳужумини ташкиллаштирди, тезликда жарима майдончасигача етиб борди, бир рақибини чалғитиб, узатма берса керак деган жойда, зарба йўллади, бироқ ниятига ета олмади.  

59-дақиқа. Костич қанотдан катта тезликда ўтиб борди ва тўпни марказга узатди, лекин ҳимоячилар бу сафар ишончли ўйнаб, тўпни эгаллаб олишди.

55-дақиқа. Ўзгариш! Мартин Онгла ўрнини Венсан Абубакарга бўшатиб берди. 

53-дақиқа. ГООООООЛ! Серблардан жуда чиройли гол. Гол муаллифи эса Александар Митрович! 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни африкаликлар бошлаб беришди.

Бўлди, биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!

45+7-дақиқа. Ваня Милинкович-Савич ўзини Нойер деб ҳис қилиб юборди. Аммо нима бўлса ҳам, ишончли ўйнаб, хавфни бартараф этди. 

45+5-дақиқа. Эхх, Митрович! Александар шериги ўта қулай вазиятда турганига қарамай, ўзи зарба берди ва гол ура олмади.  

45+3 -дақиқа. ГООООООЛ! Сергей Милинкович-Савич танаффусгача жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиб қўймоқда.


45+1-дақиқа. ГООООЛ! Узатмадан кейин Страхиня Павлович баланд сакраб, тўпни дарвоза тўрига йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!  

43-дақиқа. Кунде яна қулай нуқтага чиқиб борди, биринчи зарбани Ваня қайтарди, Пьернинг такрорий уриниши эса кўнгилдагидек чиқмади.  

40-дақиқа. Сербия ҳужум қилишга ҳаракат қиляпти, аммо ҳозирча рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қийналмоқда. 

36-дақиқа. Камеруннинг ҳужуми узатмадаги хато туфайли охирига етмай қолди. 

30-дақиқа. Буёғига серблар қандай ҳаракат қилиши янада қизиқ. Улар шундоқ ҳам фаолроқ кўринаётганди, лекин буёғига рақиб янада катта куч билан ҳимояланади.  

"VAR"дагилар ҳаммаси жойидалигини маълум қилишди, ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаган. 

29-дақиқа. ГОООООООЛ! Кастелетто керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлиб, африкаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.  

28-дақиқа. Камерун яна бир бурчак зарбаси ишлаб олди.

24-дақиқа. Огоҳлантириш! Николас Нкоулуга сариқ кўрсатилди.

23-дақиқа. Онана четлатилгач, Камерун дарвозасидан жой олган Эпасси ҳозирча анча ишончли ўйин ўтказмоқда. Бурчакдан узатилган тўпни ҳам айнан у баланд сакраб, ушлаб олди.

22-дақиқа. Бош ҳакамнинг микрофони ишламай қолди чоғи.

21-дақиқа. Яна бир бурчак зарбаси. Бу сафар уни Сербия термаси амалга оширади.  

19-дақиқа. Кунде кутилмаганда марказий ҳужумчи нуқтасида пайдо бўлиб, кучли зарба йўллади. Ваня Милинкович-Савич ўз ўрнида. Бурчак зарбасидан кейин ҳам ҳимоячилар хавфни бартараф этишди, кейин африкаликлар қоидани бузишди.  

17-дақиқа. Яна Митрович гол уриш қулай имкониятга эга бўлди. Ҳимоячиларнинг "қовунидан" кейин Александарда зўр вазият бўлганди, аммо у мўлжалда адашди.

12-дақиқа. Шифокорлар футболчига ёрдам кўрсатиш учун майдонга тушишди. 

11-дақиқа. Костич марказга яқин ҳудудда Онглани қўйиб юбормади. Сербиялик футболчи қоидани бузди, бузганда ҳам бу ишни шундай амалга оширдики, Мартин майдондан тура олмай қолди.

10-дақиқа. МИТРОВИЧ! Ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва рақибини "замахда" алдаб, чап оёқда зарба берганди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

6-дақиқа. Максимович рақиб жарима майдончаси олдида Тадичдан тўпни қабул қилиб, уни Митровичга йўллади, лекин ҳужумчи узатмага етиб борган бўлсада, уни дарвозага аниқ йўллай олмади.  

2-дақиқа. Ҳаводаги кураш вақтида Митровичга нисбатан фол, жарима зарбаси белгиланди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди. Уни серблар бошлаб беришди.

Жамоалар майдонга тушиб келишди ва ўйинни бошлаш учун барчаси тайёр.


ЖЧ-2022
"G" гуруҳи. 2-тур
Камерун – Сербия
15.00, «Ал Жануб» стадиони

Камерун – Эпасси, Фэ, Нкулу, Кастеллетто, Толо, Кунде, Замбо-Ангисса, Онгла, Шупо-Мотинг, Токо-Экамби, Мбемо

Сербия – В. Милинкович-Савич, Велькович, Миленкович, Павлович, Костич, С. Милинкович-Савич, Максимович, Лукич, Живкович, Тадич, Митрович


Камерун

Жан-Шарль Кастеллетто - 29', Венсан Абубакар - 63', Эрик Шупо-Мотинг - 66'

Чемпионат Мира. Группа G . 2-тур

28/11/2022, 14:00

3
:
3
Тугади

Сербия

Страхиня Павлович - 45', Сергей Милинкович-Савич - 45', Александар Митрович - 53'

Стадион: Al Janoub Stadium, 39789 томошабин

Бош ҳакам: Mohammed Abdulla Mohammed

45'
90'
24'  Николя Н'Кулу
29'  Жан-Шарль Кастеллетто
29'  Николя Н'Кулу
30'  Кристиан Бассогог
55'  Мартин Хонгла (Венсан Абубакар)
63'  Венсан Абубакар
63'  Жан-Шарль Кастеллетто
66'  Эрик Шупо-Мотинг
66'  Венсан Абубакар
67'  Пьер Кунде (Гаэль Ондуа)
67'  Карл Токо-Экамби (Кристиан Бассогог)
81'  Андре-Франк Замбо-Ангисса (Самюэль Гуэ)
81'  Брайан Мбеумо (Жорж Н'Куду)
45'  Страхиня Павлович
45'  Душан Тадич
45'  Сергей Милинкович-Савич
45'  Андрия Живкович
45'  Лука Йович
53'  Александар Митрович
53'  Андрия Живкович
55'  Страхиня Павлович (Стефан Митрович)
78'  Милош Велькович (Срджан Бабич)
78'  Сергей Милинкович-Савич (Марко Груич)
78'  Андрия Живкович (Неманья Радоньич)
90'  Филип Костич (Филип Джуричич)
90'  Никола Миленкович

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика