ЖЧ-2022 атига 8та стадионда бўлиб ўтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
14 окт 2016, 14:33
ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси ФИФАга ўйинларни 8та стадионда ўтказмоқчи эканини маълум қилди.

Агар ФИФА ушбу таклифни қабул қилса ЖЧ-2022 сўнгги йиллардаги энг «компакт» мундиалга айланиши мумкин. Таққослаш учун: ЖЧ-2014 12та аренада бўлиб ўтди, 2018 йилдаги мундиалда ҳам айнан шунча стадионда ўтади. ЖЧ-2010 ЖАРдаги 10та стадионда бўлиб ўтган.

8та стадиондан 6таси 2019 йил охирида фойдаланишга топширилади. Улардан биринчиси Дохадаги «Халифа Стэдиум» 2017 йилда очилади.

Барча стадионларни қуриш учун 150-800 миллион доллар сарфланади. Ташкилий қўмита ЖЧ-2022нинг умумий бюджетини ошкор қилмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com