UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   0 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  377 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  17 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

ЖЧ-2022. Аргентина қийинчилик билан Австралияни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Аргентина қийинчилик билан Австралияни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди

Аргентина ҳамда Австралия ўртасида ўтказиладиган баҳс матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Аргентина – Австралия 2:1

3 декабрь, 23:59. "Аҳмад бин Али" | 45032 мухлис

Голлар: Лео Месси (35, 1:0), Хулиан Альварес (57, 2:0), Энцо Фернандес (77-автогол, 2:1).

Аргентина – 23. Эмилиано Мартинес, 26. Науэль Молина (4. Гонсало Монтиэль, 80), 19. Николас Отаменди, 13. Кристиан Ромеро, 8. Маркос Акунья, 7. Родриго Де Пауль, 20. Алексис Мак Аллистер (14. Эсекьель Паласиос, 80), 24. Энцо Фернандес, 17. Алехандро Гомес (25. Лисандро Мартинес, 50), 10. Лионель Месси, 9. Хулиан Альварес.

Австралия – 1. Мэтью Райан, 2. Милош Дегенек (5. Фран Карачич, 72), 19. Гарри Суттар, 4. Кай Роулз, 16. Азиз Бехич, 26. Кеану Баккус (10. Айдин Хрустич, 58), 13. Аарон Муй, 22. Жексон Ирвайн, 14. Райли Макгри (23. Крейг Гудвин, 58), 7. Мэттью Лекки (21. Гаранг Куол, 72), 15. Митчелл Дьюк (9. Жейми Макларен, 72).

Огоҳлантириш: Жексон Ирвайн (15), Милош Дегенек (38).

Аргентина

Лионель Месси - 35', Хулиан Альварес - 57'

Чемпионат Мира. Плей-офф . 1/8-тур

03/12/2022, 23:00

1
:
2
Тугади

Австралия

Энцо Фернандес - 77'

Стадион: Ahmed bin Ali Stadium, 45032 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
35'  Лионель Месси
35'  Николас Отаменди
50'  Алехандро Гомес (Лисандро Мартинес)
57'  Хулиан Альварес
71'  Хулиан Альварес (Лаутаро Мартинес)
72'  Маркос Акунья (Николас Тальяфико)
80'  Алексис Макаллистер (Эсекьель Паласиос)
80'  Науэль Молина (Гонсало Монтиэль)
15'  Джексон Ирвайн
38'  Милош Дегенек
58'  Райли Макгри (Крейг Гудвин)
58'  Киану Баккус (Айдин Хрустич)
72'  Мэттью Леки (Гаранг Куол)
72'  Милош Дегенек (Фран Карачич)
72'  Митчелл Дюк (Джейми Макларен)
77'  Энцо Фернандес

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Австралия мардонавор курашиб мағлуб бўлди. Аргентина эса ярим финал учун курашда Нидерландия билан ўйнайди!

90+7. ЗАРБАААААААА!! КУУОЛЛЛЛ!!! Сал қолди ҳисоб тенглашишига! Эмилиано ўзини кўрсатди!

90+5. Баҳснинг якуни ёнмоқда! Лаутаро яна бир имкониятдан гол уришни уддаламади. Ориф Толипов айтганидек Ромелу Мартинес) Австралия эса голга ҳаракат қилмоқда.

90+3. ЗАРБААААААА!! Лаутаро яна бир бор зўр имкониятдан гол уролмади. Бу сафар унинг зарбасини Райан қайтарди! 

Баҳсга 7 дақиқа қўшиб берилди.

championat.asia сайтида кун кадри!

88. Хавфли вазият! Лаутаронинг пас аралаш зарбаси ноаниқ кетди.

Тузатиш: Австралиянинг голи автогол сифатида қайд этилди. Демак, автогол муаллифи Энцо Фернандес.

80. ЗАРБААААААААА!! Бехич икки рақибини алдаб ўтиб, Мартинес билан деярли бирга бир ҳолатга чиқиб келаётганди. Аммо бошқа Мартинес, яъни, Лаутаро тўпнинг бурчакка чиқиб кетишини таъминлади.

77. ГООООООООЛЛЛЛ!!! Гудвиннинг зарбаси рикошетдан кейин дарвозага кириб кетди! Ҳисоб қисқармоқда

75. Аргентина яна ҳужумда. Тальяфиконинг зарбаси ноаниқ кетди.



73. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Лаутаро Мартинес икки рақибини алдай олди. Учинчисига эса кучи етмади.

66. Хавфли вазият! Аргентина ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйиши мумкин эди. Қанотдан узатилган тўпга зарба берадиган топилмади.

65. УХХХХХ!!! Мессининг бир ўзи рақиб жарима майдончаси ичига кириб бораётганди. Аммо ҳимоячилар амаллаб тўпни бурчакка чиқариб юборишди.

57. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! АЛЬВАРРЕЕССССС!!! Дарвозабоннинг қўпол хатосидан кейин Хулиан осонлик билан гол урди!

53. УХХХХХХ!!! Отаменди ортидаги Эмилиано Мартинесга секин тўп узатди. Натижада Дьюк тўпга етиб олишига бир баҳя қолди. Эмилиано амаллаб тўпни аутга тепиб юборди.

50. ЗАРБААААААА!! Мессининг зарбаси рикошетлар ҳосил қилиб, Райаннинг қўлига бориб тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


Бироз зерикарли ўтган биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Райан ўз дарвозаси ёнида хавфли ўйнади. Бундан аргентиналиклар фойдаланиб қола олишмади.

35. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! МЕССССИИИИ!!! Бугун 1000-баҳсини ўтказаётган бу "эчки" термасини жаҳон чемпиони қилмагунча тинчимайди шекилли!

34. Энди Аргентинада стандарт вазият. Зерикарли ўтаётган биринчи бўлимда балки гол кўришимиз мумкиндир.

28. Австралия аста-секин Аргентина жарима майдончаси атрофига жойлашмоқда. Терма яна бир бор бурчак зарбасидан наф чиқармади.

24. Кенгурулар юрти вакиллари стандартдан унум чиқара олмади. Узатма анчагина юқоридан ўтиб кетди.

23. Австралия бурчак зарбасига эга бўлди.

19. Австралия ҳужумга ўтди. Умуман олганда тўп рақиб дарвозаси олдига анча яқинлашганди. Аммо елкама-елка курашда Азиз Бехич рақибига имкониятни бой берди.

15. Маркус Акуньяга қарши қўпол ўйнаган Жексон Ирвайн огоҳлантирилди.

10. Месси ҳужумдаги Альваресга тўпни оширди. Аммо Хулиан тўпга ета олмади.

8. Ўйин унчалик даражада юқори темп билан бошланмади. Дастлабки 8 дақиқаликда бирорта хавфли вазият яратилгани йўқ.

1. УЧРАШУВ  БОШЛАНДИ!

 


- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Аҳмад бин Али" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда чорак финалнинг навбатдаги иштирокчиси аниқланади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика