UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  0 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  0 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  3 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  12 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  13 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  19 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4

ЖЧ-2018да содир бўлиши мумкин бўлган рекорд ва қизиқарли фактлар Янгиликлар

ЖЧ-2018да содир бўлиши мумкин бўлган рекорд ва қизиқарли фактлар

Россияда бўладиган мундиалда бузилиши мумкин бўлган рекордлар ва қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар германиялик Мирослав Клозе саналади. Клозе ўтган мундиалда Роналдонинг рекордини янгилашга муваффақ бўлганди. Клозе ҳисобида айни пайтда 16та гол мавжуд ва бу рекордни янгилаши мумкин бўлган ягона футболчи ҳам Германия терма жамоаси аъзоси - Мюллер саналади.

Томас Мюллер иштирок этган мундиалларда 5тадан гол уриб, ўз ҳисобидаги голлари сонини 10тага етказган. Агарда Россиядаги Жаҳон чемпионатида Мюллер 6та ёки ундан кўп гол уришни уддаласа, унда Клозени рекордини такрорлаши ва балки янгилаши мумкин. Бу иш Мюллерни қўлидан келадими? Буни бир ой давомида билиб оламиз.

Қизиғи, Мирослав Клозе ўзи иштирок этган кетма-кет тўртта мундиалда доим совриндорлар қаторида бўлган. Клозе 2002 йили кумуш, 2006 ва 2010 йиллари бронза медаллари ҳамда 2014 йили Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган. Клозе кетма-кет бешинчи мундиалда қатнашмоқда. Фарқи, бу сафар собиқ ҳужумчи мураббий сифатида мундиалда иштирок этади. Футболчилик даврида мундиалда доим совриндор бўлган Клозе мураббий сифатида ҳам буни уддалаши мумкин. Клозе ЖЧда Лёв бошчилигидаги мураббийлар штабида иш ўрганувчи бўлиб ишлайди. Мундиалдан кейин Клозе "Бавария" ёшлар жамоасини қабул қилиб олади.

Германия терма жамоаси кетма-кет тўртта ЖЧдан буён камида ярим финалга қадар етиб бормоқда. Немис машинаси 2002 йили кумуш, 2006 ва 2010 бронза ҳамда 2014 йили Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Немис машинаси Россиядаги футбол фестивалида ҳам камида ярим финал чўққисини забт этиб, яна совриндор бўладими?

Россиядаги мундиалда 15 нафар футболчида иккинчи маротаба Жаҳон чемпиони бўлиш имконияти мавжуд. Испания терма жамоасидаги Рейна, Пике, Рамос, Силва, Иньеста, Бускетс 2010 йилги мундиалда чемпионлик таъмини татиб кўришганди. Россияда улар бу натижани такрорлашлари мумкин.
Германия терма жамоасида эса бир йўла тўққиз нафар футболчи: Нойер, Боатенг, Хуммельс, Гинтер, Дракслер, Хедира, Кроос, Ўзил, Мюллерда кетма-кет иккинчи бор Жаҳонда тенгсиз бўлиш учун яхши имконият мавжуд.

Миср терма жамоаси дарвозабони Эссам Эль-Хадари агарда мундиалда майдонга тушадиган бўлса, унда ушбу посбон Жаҳон чемпионатида ўйнаган энг қария футболчига айланади. Эссам Эль-Хадари айни пайтда 45 ёшда. Рекорд эса 43 ёшида ЖЧда майдонга тушган Фарид Мондрагонга тегишли.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика