

Ушбу мундиалда 46 мамлакатдан 36 нафар бош ва 63 нафар ёрдамчи ҳакамлар ишлайди. Ўзбекистонлик ФИФА реферилари Равшан Эрматов, Жаҳонгир Саидов ва Абдуҳамидилло Расулов бригадаси ЖЧ-2018 ўйинларида ҳакамлик қилишади.
Бугун, 2 июнь куни тунда ҳакамларимиз Россияга учиб кетишади ва мундиал бошлангунига қадар ўша ерда тайёргарликни давом эттиришади.




