ЖЧ-2018. Хорватия - Англия. Превью
11 июл 2018 15:45
Янгиликлар
Иккала жамоа катта ғалабаларни соғиниб қолган. Хорватия Жаҳон чемпионати ярим финалида 20 йил олдин ўйнаган (Франциядаги ЖЧ-1998да), Англия эса 28 йил олдин Италиядаги ЖЧ-1990да ярим финалга чиққанди.
Бу жамоалар мундиалда илк бор тўқнаш келишади. 1998 йилда Хорватия финал остонасида мусобақа мезбони Францияга ютқазиб қўйган, яъни жамоа ўз тарихида умуман финалга чиқа олмаган. Англия фақат бир бор, бундан тахминан 50 йил олдин, ЖЧ-1966да ғолиб бўлганди.
Бу қизиқ
ЖЧ-2018да Англия таркибидаги 17 нафар футболчи терма жамоа сўнгги бор мундиал ярим финалида ўйнаганида (4 июль 1990 йил) ҳали туғилмаган эди. Хорватия терма жамоаси сафида энг ёш футболчи Дуе Чалете-Цар терма жамоа мундиал ярим финалида ўйнаганида (8 июль 1998 йил) 1 йил ва 9 ойлик эди.
Хорватия - Англия
10 июль, Москва, "Лужники" стадиони.
Бош ҳакам — Жюнейт Чақир (Туркия).
Тахминий таркиблар
Хорватия: Даниэль Субашич; Шиме Врсалько, Деян Ловрен, Домагой Вида, Иван Стринич; Иван Ракитич, Марцело Брозович; Анте Ребич, Лука Модрич, Иван Перишич; Марио Манжукич
Англия: Жордан Пикфорд; Кайл Уокер, Жон Стоунз, Харри Магуайр; Киран Триппьер, Деле Алли, Жордан Хендерсон, Жесси Лингард, Эшли Янг; Рахим Стерлинг, Харри Кейн.
Хорватия Иван Перишич - 68', Марио Манджукич - 109' |
Чемпионат Мира. 1/2 финал . 1/2-тур 12/07/2018, 00:00 1
:
2
Finished AET
|
Англия Киран Триппьер - 5' |
Стадион: Luzhniki, 78011 томошабин
Бош ҳакам: Кунейт Чакыр
Эътиборли фактлар
- Хорватия битта мундиалда икки марта пенальтилар сериясида ғолиб бўлган иккин терма жамоа. 1990 йилда шундай натижага Югославия ва Италияни мағлуб этган, Аргентина эришганди.
- Англия катта мусобақаларда охирги учта ярим финалда ютқазган (Евро-96, ЖЧ-90 ва Евро-1968).
- Харри Кейн 1974 йилдан буён битта мундиалда 7та гол урган биринчи европалик футболчи бўлиши мумкин, ҳозир унинг ҳисобида 6та гол бор.
Фикрлар