UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

ЖЧ-2018. Уругвай Саудия Арабистонини кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Уругвай Саудия Арабистонини кичик ҳисобда мағлуб этди

ЖЧ-2018 "A" гуруҳида 2-тур доирасидаги Уругвай - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтди.

                                           ЯНГИЛАШ

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



- Ассалому алайкум! Уругвай - Саудия Арабистони ўртасидаги ўйинни ушбу саҳифа орқали онлайн тарзда ёритиб борамиз. 

Асосий таркиблар маълум қилинди!

Уругвай кийиниш хонаси

Саудия Арабистони кийиниш хонаси

Луис Суарес стадионга кириб келмоқда



- Бу учрашувдаги ягона интрига: Мундиалнинг энг шовқинли сенсацияси бўладими ёки йўқ. Саудия Арабистони Уругвайни таслим этиб сенсация қайд этишга қодирми? Бу саволларга яқин 90 дақиқа ичида жавоб оламиз.

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграйди.

- Энг кам фол ишлатган ва энг кўп гол ўтказган жамоалар тўқнашуви.

- Ўйин бошланди!

3. Уругвай тезкорлик билан илк ҳужумни амалга оширди. Лекин Суареснинг зарбаси йўлига ҳимоячи туғаноқ бўлишга муваффақ бўлди.

5. Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга уриниб кўришмоқда.

7. Саудия Арабистони терма жамоаси стандарт вазиятига эга бўлди. Аммо зарба ноаниқ кетди. Уругвай энди тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда.

Луис Суарес бугун Уругвай терма жамоаси сафида ўзининг юбилей 100-ўйинини ўтказмоқда

12. Саудия Арабистони дарвозабони Ал Увайс анчадан буён экранда кўринмаётганди. Ниҳоят Уругвай чап қанотдан ҳужум уюштирди. Касереснинг пасидан сўнг Кавани ноаниқ зарба йўллади.

15. Ўзбекистон ва Миср терма жамоалари дарвозасини ишғол этган ҳимоячи Хименезга ҳозир Оскар Табарез керакли кўрсатмаларни берди. Қизиқ, Хименез бугун ҳам стандарт вазиятидан гол урадими?

18. Уругвай ташаббусни ўз қўлига ололмай хуноб бўлмоқда. Саудия Арабистони эса анча хотиржам ўйнамоқда. Позицион ҳужум ҳам осиёликлар томонидан кўпроқ ташкил этилмоқда.

21. Уругвайнинг ҳужуми бесамар кетди. Саудия Арабистони эса тезда жавоб қайтарди. Марказдан бошланган ҳужум чап қанот орқали ривожланди ва Муваллад тўпни дарвозага йўллади. Ноаниқ.

23. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЛУИС СУАРЕС! Уругвай яна бурчак зарбасидан сўнг гол урди. Бу сафар Хименез эмас, балки Луис Суарес дарвозабон Ал Увайснинг тўпга чиқишдаги қўпол хатосидан сўнг гол урди. Бўш қолган дарвозаларга гол уриш Суарес учун чакана иш.


25. Уругвай яна ҳисобни ошириши мумкин эди. Аммо Кавани вазиятдан унумли фойдалана олмади.

26. Саудия Арабистони ҳам таслим бўлмоқчи эмас. Муслера ҳозир ажойиб сейви орқали жамоасини голдан қутқарди.

Луис Суарес терма жамоадаги юбилей учрашувида гол урди

30. Ўйинда бироз тўхталиш. Кавани рақиб билан тўқнашувга бироз қаттиқ урилиб кетгани боис унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

33. Саудия Арабистони Россияга қарши ўйиндан нисбатан анча дадил ва яхши ўйнамоқда. Уругвай бироз пассив ўйнамоқда. Табарес жамоаси яққол кучини тежаган ҳолда ўйнаётгани кўриниб қолмоқда.

38. Дарвозага зарбалар жуда кам. Жамоаларнинг уюштираётгани ҳужумлари якунига етмасдан тўхтаб қолмоқда.

41. Саудия терма жамоаси етакчиси Тайсер Ал Жассим жароҳати сабаб ўйинни давом эттира олмайди. Мажбурий ўзгариш кузатилади.

Учрашувдаги энг чиройли лаҳза

44. Уругвай ташаббусни ва ўйин назоратини тўлиқ ўз қўлига олган ҳолда ўйнамоқда.

- Биринчи тайм тугади. Танаффус!


Иккинчи тайм бошланди!

50. Уругвай терма жамоаси жарима зарбаси ишлаб олди. Луис Суареснинг тепган тўпи йўл-йўлакай рақиб футболчисига текка ҳолда ўз йўналишини ўзгартирди.

51. Уругвай анча фаол ва улар иккинчи голни уришга ошиқишмоқда.

54. Саудия Арабистонининг ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат туфайли тўхтаб қолди. Муваллад бу вазиятдан воқеалар ривожидан илгарилаб кетганди.

57. Ўйин темпи жуда тушиб кетган. Жамоалар ҳужум ҳақида унутиб қўйишмоқда.

60. Уругвай гол уриш учун вазиятлар яратишда анча оқсамоқда. Суарес, Кавани сингари футболчилар кўп ҳам рақиб дарвозаси олдида вазиятга эга бўлишмаяпти.

65. Уругвай учун жуда хавфли ҳисоб. Гарчи Саудия Муслерани кўп ҳам безовта қилмаётган бўлсада исталган вақтда 1:0 ҳисоби 1:1га айланиб қолиш эҳтимоли мавжуд.

68. Аввалига Саудия Арабистони жарима зарбасини амалга оширди. Аммо бундан наф чиқмади. Кейин эса Уругвайга бундай имконият пайдо бўлди. Бироқ Касереснинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

Муслерани охирги бор ҳақиқатдан тер тўктирган зарба муаллифи Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниев. Унинг  жарима зарбасидан сўнг ҳозирча мана мундиалда ҳам Муслерани ростманасига безовта қиладиган футболчи топилмаяпти

73. Уругвай кўплаб стандарт вазиятларига эга бўлмоқда. Аммо позицион ҳужум қилишда жамоа оқсамоқда.

77. Иккинчи бўлимда дарвозабон жуда зерикиб қолишди. Мухлислар эса стадионда селфи қилиш билан ўзларини чалғитишмоқда.

82. Уругвай жуда пассив. Саудия Арабистони охирги дақиқаларда тўлиқ таваккалга қўл уриб бутун жамоа бўлаб ҳужумга ўтиб кўриши лозим...

86. Саудия Арабистони ҳимоячиларидан жуда осонлик билан ўтиб кетган Каванининг зарбасини Ал Увайс қайтариб қолишга муваффақ бўлди. Кавани эса қулай имкониятни кўкка совурди.

90. Саудия Арабистонининг бурчак зарбасидан содир этган хавфини Муслера ортиқча қийинчиликсиз бартараф этди.

- ЎЙИН ТУГАДИ! Россия ва Уругвай нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди! Миср ва Саудия Арабистони эса ЖЧдаги ўз иштирокини гуруҳ босқичида тугатади.


Уругвай

Луис Суарес - 23'

Чемпионат Мира. Группа A . 2-тур

20/06/2018, 20:00

0
:
1
Тугади

Саудовская Аравия

Стадион: Rostov-on-Don Stadium, 42678 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'
23'  Луис Суарес
23'  Карлос Санчес
59'  Кристиан Родригес (Диего Лаксальт)
59'  Матиас Весино (Лукас Торрейра)
82'  Карлос Санчес (Наитан Нандес)
44'  Taisir Al-Jassim (Hussain Al Mogahwi)
75'  Хаттан Бабхир (Мохамед Канно)
78'  Фахад Аль-Муваллад (Мохаммед Аль-Сахлави)

ЖЧ-2018
"A" гуруҳи, 2-тур.

Уругвай - Саудия Арабистони 1:0

«Ростов-Арена»

Бош ҳакам
: Клемент Турпин (Франция)
Гол: Луис Суарес (23)

Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Варела, Годин, Санчес (Нандес, 82), Весино (Торрейра, 59), Бентанкур, Родригес (Лаксальт, 59), Кавани, Суарес.

Саудия Арабистони – Аль-Увайс, Хаусауи, Аль-Шахрани, Аль-Брейк, Аль-Булайхи, Аль-Джассим (Аль-Могауи, 44), Отайф, Аль-Фарадж, Аль-Досари, Бахебри (Канно, 75), Аль-Муваллад (Аль-Сахлауи, 78).


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика