UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  4 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  1 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2

ЖЧ-2018. Швеция VAR технологияси орқали Жанубий Кореяни мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Швеция VAR технологияси орқали Жанубий Кореяни мағлуб этди

Жаҳон чемпионатининг "F" гуруҳи 1-тур доирасидаги Швеция - Жанубий Корея учрашуви якунланди.


             ЯНГИЛАШ


- Ассалому алайкум! Швеция - Жанубий Корея учрашувини биз билан биргаликда томоша қилишга таклиф этамиз. Ўйин қанчалик қизиқарли кечади, олдиндан бир нарса дейиш мушкул. Аммо репортаж сизни зериктириб қўймаслиги учун ҳаракат қилишга ваъда берамиз. Ушбу "квартет"даги илк ўйин кеча сенсацион натижа билан бошланди. Бугунги баҳс ҳам бизга кутилмаган натижани "совға" этса неажаб. "Ўлим" гуруҳида Эрон етакчилик қилаётган бир пайтда, амалдаги чемпион Германия бор гуруҳда Жанубий Корея ҳам пешқадамликни ўз қўлига олишга уриниб кўради. Златан Ибрагимовичсиз Швеция эса бунга кўнмаслиги аниқ. Кўрамиз, кузатамиз.

- Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.


16:35. Зукко юзерларимиз бу баҳс олдидин қандай фикрда? Кимнинг имкониятлари юқори ва қандай натижа кутяпсиз?

- Швеция ва Жанубий Корея охирги бор 2005 йили ўртоқлик учрашувида ўзаро тўқнаш келишган. Ўшанда томонлар муроса йўлини танлашганди - 2:2.

Тавсия этамиз:

Швеция - Жанубий Корея. Жамоалар стадионга етиб келишди ФОТО

Швеция - Жанубий Корея. Мухлислар галереяси

ЖЧ-2018. Швеция ва Жанубий Кореянинг кийиниш хонасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ


- Жамоалар майдонга чиқиб келишга тараддуд кўришмоқда. Осиёнинг тўртинчи жамоаси ҳам мундиалдаги ўз юришини бошлашга шай. Бунга қадар Саудия Арабистони шарманда бўлганди. Эрон матонат кўрсатди, Австралия эса видео-такрор ва голни аниқлайдиган тизим "қурбон"ига айланди :-) Жанубий Корея эса нима қилади? Кўрамиз.

16:55. Швеция давлат мадҳияси янграмоқда.

16:57. Жанубия Корея мадҳиясига навбат.

- Швеция бугун классик тактик схемада, яъни 4-4-2да ўйнайди. Жанубия Корея устози Шин Тайёнг эса 4-3-3 тактик схемасини танлаган.

1. Ўйинга старт берилди. Томоша қиламиз, сиз эса мутолаа қилишни ҳам унутманг :-)

4. Учрашув тезкор ҳужумлар орқали бошланмади. Жамоалар эҳтиёткорлик билан рақибни ўрганиш билан машғул бўлишмоқда. Жанубий Корея нисбатан кўпроқ тўпга эгалик қилмоқда.

6. Учрашувдаги дастлабки стандарт вазияти. Ҳи Чан Ҳванг жамоаси учун бурчак тўпи ишлади. Аммо Швеция посбони Робин Олсен ҳаводан келаётган тўпни ўз вақтида жарима майдончаси олдидан узоқлаштирди.

7. Корея нисбатан анча фаол бошламоқда. Швеция ҳозирча рақиб ҳужумини бартараф этиш билан банд.

9. Швециянинг чап қанот вингери Эмиль Форсберг жамоадошларини олдинга ўтишга, Кореяга қарши прессинг қўллашга чорламоқда.

10. Ки Сон Ён ҳимоядан чиқишда пас узатишда хатога йўл қўйди. Аммо Швеция ушбу совғадан унумли фойдалана олмади ва ҳужумни тезда ривожлантира олмади.

12. Ким Шин Вук огоҳлантирилди.

13. Швеция секин уйғонмоқда. Шведлар ҳам ниҳоят позицион ҳужум қилишга уринишмоқда. Аммо дастлабки уринишлар бесамар чиқди.

- Италия ва Ўзбекистонни мундиалдан мосуво қолдирган жамоалар ҳозирча мухлисларга чиройли футбол туҳфа этишмаяпти. 

17. Швеция сардори Гранквист гол уриш учун ажойиб имконият хосил қилганди. Аммо кореялик ҳимоячи хавфни ўз вақтида сезди ва жамоаси жонига оро кирди. 

20. Ким Син Гю! Ажойиб сейв! Жанубий Корея дарвозабони Ким Син Гю катта саҳнага чиқмоқда! Маркус Бергнинг яқин масофадан тепган кучли зарбасини моҳирона қайтарган киперга тасанно! Швеция ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Жанубий Корея дарвозаси олдида ҳужумлар, хавфли вазиятлар кўпаймоқда.

Қизиқ, ушбу мухлис ўйинни стадионда жонли шарҳламоқдами ёки ўзини караокега келгандек ҳис қиляптими?

Бугун "чақалоқ" мақомидаги сайтимизнинг янги фотомухбири Жаҳонгир Файзуллаев (типаж) сиз азиз ўқувчилар учун Швеция - Жанубий Корея ўйинидан фотогалерея LIVE жойлаштирмоқда. Томоша қилинг!

29. Жанубий Корея дарвозаси олдидан голни ҳиди келмоқда.

Изоҳга ҳожат йўқ :-)

32. Ўйин ҳужумларга эмас, фолларга бой кечмоқда. Ҳозирча жами 19 маротаба қоида бузилди. Жамоалар гол уришдан кўра қоида бузиш осонлигини исботлашмоқда.

34. Жанубий Корея ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга мувофақ бўлди.

35. Сон Хён Миндан ажойиб "рейд"! Лекин футболчи тўпни жамоадошига узатишга ноаниқ ўйнади. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.

38. Ўтган дақиқалар шуни кўрсатмоқдаки, бу "квартет"дан кечаги ажойиб ўйин иштирокчилари Германия ва Мексика плей-оффга йўл олишлари эҳтимоли жуда юқори.

40. Швеция танаффусга қадар гол уриш иштиёқида. Жанубий Корея эса қарши ҳужумда ўз имкониятини пойламоқда. Аммо ҳар иккала жамоанинг мудофаа чизиғи анча ишончли ўйнамоқда.

43. Швеция тезликни анча оширди. Кетма-кет ҳужумлар уюштирилди. Аммо голдан дарак йўқ. Бир вазиятда Жанубий Корея ҳимоячиси Швеция футболчисини жарима майдони ичида йиқитди. Аммо ҳимоячи бунга қадар биринчи бўлиб тўпга теккани учун ҳакам пенальти белгиламади. Шунингдек, у қадар жиддий контакт ҳам бўлмаганди. 

44. "Нижний Новгород стэдиум"да Ўзбекистон байроғи билан ҳамюртларимиз ўйинни томоша қилишмоқда.

45. Қайд этиш керак, биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Жанубий Кореянинг омади чопяпти. Швеция бир қатор вазиятларга эга бўлди. Аммо улар охирги зарбани йўллашга бироз оқсашмоқда.

Биринчи бўлим тугади. Танаффус!


Таниқли рус шарҳловчиси Александр Шмурнов Швеция ҳақида ўз твиттерида шундай ёзади: "Ҳамма ишни саралашгача тақаган Швеция. Дастлаб Голландияни, кейин Италияни мундиалдан мосуво қилиб, ЖЧда машинада оғир юкни ташиш - Швецияча олдинга силжиш..."

- Иккинчи тайм бошланди!

- Агарда ушбу баҳсда ҳисоб очилмаса ёки ғолиб номи аниқланмаса, унда бундан аввало Мексика ва Германия манфаатдор бўлади.

- Мавзудан ташқари: "Насаф"дан кетган Драган Черан "Пахтакор"га ўтиши борасида гапирди. У нима деганини бироздан кейин ўқишингиз мумкин бўлади.

48. Эмиль Форсберг ҳисобни очиш учун имконият хосил қилганди. Аммо унинг чамаси 18 метрлардан тепган зарбасига аниқлик етишмади.

51. Жанубий Корея ҳам хавфли ҳужум ташкил этди. Аммо якуний зарбани мўлжалга аниқ йўллаш уларга насиб этмади. Жамоалар иккинчи бўлимда гол уриш кераклигини эслаб қолишди.

55. Ҳи Чан Ҳванг рақибига нисбатан қоидани бузди. Кейин эса йиқилган футболчини белига тепди. Эркакча иш қилмади Ҳи Чан Ҳванг. Швеция эса жарима зарбасидан кейин унинг бу ишини жазолаши мумкин эди. Аммо яна катта саҳнага Жанубий Корея дарвозабони Ким Син Гю чиқмоқда! Ажойиб сейв!

Бугунги учрашувни 42300 нафар томошабин стадиондан кузатмоқда

60. Ҳакам хуштак чалишдан, футболчилар эса қоида бузишдан чарчашмаяпти...

62. Швеция футболчиси жарима майдончаси ичида йиқитилди. Ҳакам пенальти белгиламади. Ўйин давом эттирилди. Лекин ҳакам кейин хуштак чалиб ўйинни тўхтатди. Унга видео такрордаги ассистентлари хабар беришди. Видео такрор кўрилди ва пенальти белгиланди. Швеция пенальти тепади.

64. VAR тизимига раҳмат! Адолат тантана қилмоқда!

65. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Гранквист пенальтидан гол урди! Швеция ҳисобда олдинга чиқмоқда!


67. Голдан руҳланган шведлар ҳужумни кучайтиришмоқда. Жанубий Корея эса кичик шок ҳолатида.

Рус шарҳловчиси Александр Шмурнов видео-такрор тизимидан доим ва ҳамма жойда фойдаланиш кераклигини таъкидламоқда. Одамларни аҳмоқ қилишни бас қилиш, керак деб ёзади Шмурнов ўзининг твиттердаги саҳифасида.


75. Жанубий Корея ҳисобни тенглаштириш учун имкон қадар олдинга ўтмоқда. Аммо Швеция ҳимояда жуда тартибли ва ишончли ўйнамоқда.

84. Учрашув якунланишига кам қолди, аммо жанубий кореяликлар тайинли ҳужум уюштира олишмаяпти.

88. Кореялик мухлислар хомуш, уларнинг севимлилари мағлуб бўлишмоқда. Ҳакам асосий вақтга камида 3 дақиқа қўшиши мумкин.

90. Баҳснинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90+1. Осиёликлар дарвозани ишғол қилиш учун яхши вазият яратишди, аммо бош билан берилган зарба дарвозанинг ёнида ўтиб кетди.

90+3. Жанубий Кореянинг ҳужумини швецияликлар бартараф этишди, бироқ Осиё жамоаси вакиллари ҳакамга тўп қўлга текканини айтишди. Такрорий лавҳада эса тўп бошга теккани кўринди.

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


Швеция

Андреас Гранквист - 65'

Чемпионат Мира. Группа F . 1-тур

18/06/2018, 17:00

0
:
1
Тугади

Южная Корея

Стадион: Nizhny Novgorod Stadium, 42300 томошабин

Бош ҳакам: Joel Aguilar

45'
90'
61'  Виктор Классон
65'  Андреас Гранквист
71'  Альбин Экдаль (Оскар Хильемарк)
77'  Ола Тойвонен (Исаак Кис Телин)
81'  Себастьян Ларссон (Густав Свенссон)
13'  Ким Шин Вук
28'  Парк Джу-Хо (Мин-Ву Ким)
55'  Хван Хи Чхан
66'  Ким Шин Вук (Чон У Ён)
73'  Ку Джа Чхоль (Сон-Ву Ли)


ЖЧ-2018
18.06.2018, 17:00
"F" гуруҳи

Швеция - Жанубий Корея 1:0

"Нижний Новгород стэдиум"

Бош ҳакам
: Жоэл Агуилар

Гол: Гранквист (65-пенальти)

Швеция: 1.Робин Олсен, 2.Микаэл Лустиг, 18.Понтус Янссон, 4.Андреас Гранквист, 6.Людвиг Аугустинссон, 17.Виктор Клаессон, 7.Себастьян Ларссон, 8.Альбин Экдаль, 10.Эмиль Форсберг, 20.Ола Тойвонен, 9.Маркус Берг.

Жанубий Корея: 1.Ким Син Гю, 20.Ҳюн Со Жанг, 6.Парк Жу Хо, 2.Ли Йонг, 19.Ким Йонг Гвон, 16.Ки Сон Ён, 15.Вуу Янг Жанг, 11.Ҳи Чан Ҳванг, 17.Жае Сунг Лии, 7.Сон Хён Мин, 9.Ким Шин Вук.

Огоҳлантиришлар: Ким Син Ук (12).

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика