UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  6 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  10

ЖЧ–2018 саралашининг учинчи босқичи “А” гуруҳи превьюси Янгиликлар

ЖЧ–2018 саралашининг учинчи босқичи “А” гуруҳи превьюси

1 сентябрь куни Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати–2018 турнирига Осиё минтақасидан саралашнинг учинчи босқичига старт берилади.

Ана шу муносабат билан ОФК расмий сайти ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг 3-босқичи “А” гуруҳи превьюсини тақдим қилди.

“А” гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир қаторда Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Хитой ва Сурия термалари жой олган.

Ўзбекистон – Сурия

Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг иккинчи босқичида сафарда Шимолий Кореядан 2:4 ҳисобида енгилганидан сўнг Миржалол Қосимов истеъфога чиқиб, унинг ўрнини Самвел Бабаян эгаллади. Бабаяннинг қўли остида Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига еттита ўйинда ғалаба қозониб, “H” гуруҳини 1-ўрин билан якунлади.

Сурия терма жамоасининг учинчи саралаш босқичига чиқиши кичик сенсацияга айланди. Иккинчи саралаш босқичида Афғонистон, Камбожа ва Сингапурни ҳар икки ўйинда мағлубиятга учратган Сурия “Е” гуруҳида фақатгина Япония тўсиғидан ўта олмади ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Сурия терма жамоаси биринчи марта Жаҳон чемпионатига саралашнинг финал босқичида иштирок этади.

Эрон – Қатар

Иккинчи саралаш босқичинг биринчи ярмини ишончсиз бошлаган Эрон терма жамоаси иккита дуранг қайд этиб, ўзи учун бироз ажабланарли натижа қайд этди. Аммо иккинчи ярмида эронликлар кетма-кет тўртта ғалабага эришиб, рақиблар дарвозасига 15 та гол киритган бўлса, ўз дарвозаларидан атиги битта тўп олиб чиқди. Эрон терма жамоаси “D” гуруҳида 2-ўринда бораётган Уммон термасидан 6 очколик фарқ билан пешқадамлик қилиб, учинчи саралаш босқичига чиқди.  1978-йили Аргентина ўтказилган Жаҳон чемпионатида дебют қилган Эрон терма жамоаси кейинчалик 1998-йили Францияда, 2006-йили Германияда бўлиб ўтган мундиалда ҳам иштирок этган.

Қатар терма жамоаси иккинчи саралаш босқичини Мальдивга қарши ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида киритилган гол эвазига эришилган ғалаба билан бошлади. ЖЧ–2022 мезбони ҳисобланган Қатар терма жамоаси иккинчи саралаш босқичи учрашувлари якунланишига икки тур қолганида “С” гуруҳида 1-ўринни нақд қилиб, Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб саралашнинг финал босқичига йўл олганди.

Жанубий Корея – Хитой

Жанубий Корея терма жамоаси иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган барча учрашувларда ғалабага эришиб, 24 та гол киритган ва бирор марта ҳам ўз даврозасидан гол олиб чиқмаган ҳолда “G” гуруҳидан 100 фоизлик натижа билан саралашнирнг финал босқичига йўл олди. Жанубий Корея термаси 1954-йили Швейцариядаги Жаҳон чемпионатида дебют қилган.  1986-йили Мексикодаги Жаҳон чемпионатидан бошлаб Жанубий Корея термаси барча мундиалларда иштирок этиб келмоқда. 2002-йилда Япония билан биргаликда ЖЧга мезбонлик қилган Жанубий Корея мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган.

Иккинчи саралаш босқичининг сўнгги турида КХДР, Иордания ва Уммон терма жамоаларининг ўз гуруҳида мағлубиятга учраши Хитой терма жамоасининг 2-ўринни олган энг яхши тўртта жамоаларидан бири бўлишига замин яратди. Хитой терма жамоасининг ўнтадан фақат битта саралаш босқичидаги иштироки омадсиз якунланган. 2002-йилда эса Хитой ЖЧда ўз дебютини ўтказиб, гуруҳ босқичида Коста-Рика, Бразилия ва Туркияга мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 сентябрь куни саралашнинг учинчи босқичи дастлабки ўйинлари доиарсида Тошкентда Сурия терма жаомасини қабул қилади. 6 сентябрь куни эса сафарда Қатарга қарши ўйин ўтказади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика